muslim.uz

muslim.uz

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

uza.uz 

— Яқинда аёлим вафот этди. У вафотидан олдин қайси қабристонга кўмишни менга васият қилганди. Лекин дафн куни отаси (қайнотам) бошқа қабристонга, яъни ўз уйига яқин бўлганига қўйишни айтиб оёқ тираб олди. Келин вафот қилганда унга ким кўпроқ ҳақли бўлади? Отасими ёки эри?

— Ҳанафийлар: “Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади”, дейишади. Уларнинг ҳужжати кучли сўзига қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир (“Кифоя” китобидан).

Мазҳабимизда эр ёки аёлдан бири вафот этиши билан уларнинг орасидаги никоҳ бекор бўлади. Шунга кўра, шаръий зарурат бўлмаса, эр аёлини, аёл эса эрини вафотидан кейин ушлаши мумкин эмас.

Аёл вафот этганидан сўнг унинг васияти масаласида айтадиган бўлсак, васиятини бажариш имкони бўлса, бажарилади. Дафн қилишда ҳам ҳолатга қаралади, қайси бири қулай бўлса, ўшаниси қилинади. Аёл қиёматда ҳам эри билан бўлади. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ва имом-домлалари вақти-вақти билан АҚШнинг турли штатларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ҳамда диний-маърифий мулоқотлар ўтказиб келмоқдалар.

Мана шундай мулоқотларнинг узвий давоми шу йил 9 ноябрь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукруллоҳ домла Эгамбердиев ва Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби Қамариддин қори Баҳриев томонидан АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги “Исабет” ислом марказида бўлиб ўтди. Унда имом-домлалар ватандошларга Ислом динининг эзгу таълимотлари, ота-онага ҳурмат, силаи раҳм, Ватанга муҳаббат ҳақида панду насиҳатлар қилиб, уларни қизиқтирган шаръий саволларига жавоб бердилар.

Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Четверг, 10 Ноябрь 2022 00:00

Исрофсиз яшаш саодати! (видео)

Муҳаммадали Каттабаев,
Наманган шаҳридаги "Абу Юсуф" жоме масжиди имом-ноиби

Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Иброҳимов Best Soursing компанияси раҳбари Меҳди Маҳбубга Бангладешдаги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг расмий вакили сертификатини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.


Учрашув давомида Бахтиёр Иброҳимов Меҳди Маҳбубга сўнгги йилларда Ўзбекистонда зиёрат туризми учун катта имкониятлар яратилгани, жумладан, янги сайёҳлик масканлари, гастрономия ва зиёрат туризми соҳаларида жойлар юқори салоҳиятга эга эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, ҳадис олимларининг устози Муҳаммад Ал-Бухорий ва Нақшбандия тариқатининг камолга етган кўплаб издошлари шу заминдан келиб чиққанлиги алоҳида қайд этилди.
Ўз навбатида, Меҳди Маҳбуб Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги, туризм соҳасидаги улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича фикр ва таклифларини билдирди.
Учрашув давомида Меҳди Маҳбуб Бангладеш телеканалларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилувчи Рамазон дастури лойиҳасини амалга ошириш, икки мамлакат ўртасида ҳаво алоқаларини ўрнатиш, бангладешлик сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш ва тадбирларни ташкил этиш каби масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top