muslim.uz

muslim.uz

Понедельник, 24 Октябрь 2016 00:00

Обидалардаги битиклар

Пойтахтимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ва “Uzbekistan Today” ахборот агентлигининг 10 йиллигига бағишланган “Узоқ ўтмишдан мактублар: Ўзбекистон обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик” мавзусидаги давра суҳбати доирасида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Тадбирда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг дастлабки натижалари – Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги архитектура ёдгорликларида битилган эпиграфик ёзувларга бағишланган 12 китоб-альбом, шунингдек, Самарқанд вилоятининг тарихий меъморлик мажмуалари – Регистон ва Шоҳи Зиндага бағишланган икки фотоальбом тақдим этилди. 

“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” номли туркум китоб-альбомлар муқовасида буюк аждодимиз Ҳаким Термизийнинг XIV асрда бунёд этилган ёдгорлик мажмуасида битилган «Ким бир йўлдан юриб, унда илм изласа, Аллоҳ шу йўлдан унга жаннатга элтувчи йўлни ҳам муяссар қилиб қўяди», деган ҳадис ёзилган.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Ўтган сўнгги бир неча ойлар мобайнида Францияда мусулмонларга қаршилик кайфияти камайиб бормоқда. Бу ҳақида етакчи экспертлар мониторинг натижаларига қараб, шундай хулоса беришган.Франция Миллий мониторинг марказининг расмий маълумотларига кўра, жорий йилнинг илк ойларидан бошлаб мусулмонларга нисбатан тажоввузлар аввалги йилгидан кўра кескин қисқарган.

"2016 йилнинг январидан то сентябригача бўлган муддатда мусулмонларга қарши 149 та жиноят қайд этилган. Ўтган йилнинг шу давридаги бу кўрсаткич эса 323 тани ташкил этганди”, дейилади марказ маълумотида. Шунингдек, мазкур ҳисоботда исломофобиянинг юқори даражаси ҳозирда интернетда экани ёзилган.

Манба: www.muxlis.uz/islam-today.ru 

 

Понедельник, 24 Октябрь 2016 00:00

Ажойиб 3D автомобиль

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Дубай шаҳрида анъанавий GITEX информацион технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўргазмада информацион технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган юзлаб компаниялар ўз маҳсулотлари билан қатнашишмоқда. Куни кеча кўргазма доирасида WiGo деб номланган ажойиб 3D автомобильнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Автомобиль ихтирочиларининг айтишича, ушбу юқори технологияли автомашина катта масштабдаги тадбирлар ўтказилганда жуда қўл келади. Мисол учун, ушбу “ақлли машина” меҳмонлар ва кўргазма иштирокчиларини шаҳар метросидан Дубай халқаро савдо марказигача бемалол олиб келиб қўя олади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу автомобиль БААда тайёрланиб, тўлиқ программалаштирилган.

Илҳом МАЪРУПОВ таржимаси

Воскресенье, 23 Октябрь 2016 00:00

БЕПУЛ WI-FI

2017 йилдан бошлаб Дубай шаҳри бўйлаб бепул WI-FI хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда шу кунларда мамлакатда ўтказилаётган анъанавий GITEX информацион технологиялар кўргазмасида маълум қилинди.

Ушбу ташаббус Дубай Амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум томонидан илгари сурилган.

«Dubai 2021» лойиҳасига кўра, яқин беш йил ичида шаҳар дунёдаги энг “ақлли” шаҳарга айланиши кўзда тутилган. Шу боис, шаҳар энг сўнги инновацион технология ҳамда жиҳозлар билан безатилади. 

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Пятница, 21 Октябрь 2016 00:00

Мир Араб билим юртига ташриф

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АҚШ ислом жамияти ташкилоти раҳбари Арслон Сулаймон бошчилигида меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонларни билим юрти мудири М. Нўъмонов қабул қилиб, мадраса тарихи ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Улар билим юрти қабристони, ўқув машғулотлари ва билим юрти кутубхонасини кўздан кечирдилар. Шундан сўнг мартабали меҳмонлар билан учрашув ўтказилди. 

АҚШ ислом жамияти ташкилоти раҳбари Арслон Сулаймон суҳбат аввалида Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида яратилган шароитлар, дарс жараёни, кутубхона, талабалар билан учрашув  ҳақидаги таассуротларини гапириб, билим юрти маъмуриятига миннатдорчилигини билдирди ва Америка Қўшма штатлари мусулмонлари номидан салом етказди.

Ўзбекистонга ташриф буюришидан асосий мақсади, Тошкентда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш ва Ўзбекистон Республикасининг турли жойларида яшовчи мусулмонлар билан учрашув экани ҳақида гапирди. Шундан сўнг билим юрти мудири М. Нўъмонов меҳмонларни билим юртига ташрифи билан қутлаб Ўзбекистон кўп миллатли ва диний бағрикенглик диёри эканини, унда мусулмонлар учун яратилган шароитлар, ўз фаолиятини олиб бораётган диний конфессиялар, буюк аждодларимиз ҳақида гапирди. Учрашув давомида билим юрти талабалари Ўзбекистонда динга берилган эътибор, билим юртида яратилган шарт шароитлар тўғрисида инглиз тилида гапириб беришди.

Сўнгра, меҳмон Арслон Сулаймон талабаларнинг инглиз тилида равон гапиришларидан хурсанд бўлганини, хозир уларнинг вақти келгани, ҳоҳласалар АҚШда таълим олишлари учун шароитлар борлиги, у ерда албатта дўстлар топилишини айтди. Шу билан бирга “Ўзбекистон мусулмонлари ва шу жумладан сизлар билан бирга ҳамкорлик қилишдан хурсандман. Ўйлайманки бу ҳамкорлик кенг кўламда давом этади” дея таъкидлади.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Top