muslim.uz

muslim.uz

Вторник, 18 Октябрь 2022 00:00

Ўйлаб гапир! Сeн ҳадис айтяпсан

Ҳар бир илмнинг асоси ва санади бор. Ислом илмларининг олий бўлишида ҳам санаднинг ўрни каттадир.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўз «Саҳиҳ»ларининг муқаддимасида Абдан ибн Усмон розияллоҳу анҳудан келтирганлар: «Абдуллоҳ ибн Марвазийдан эшитдим: "Санадлар диндандир. Агар санад бўлмаганида, хоҳлаган одам хоҳлаган гапини гапирган бўлар эди", дедилар». Бизда Қуръон, ҳадис, ақоид, фиқҳ ва бошқа илм ҳамда фаннинг асоси бор. Бу асосларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келади. Нақшбандиядаги иккита машҳур санад Нақшбандия тариқатини ифодалайди. Ёки Рифоий ҳазратларининг ўз саҳиҳ санади бор. Ана шу санад бўлгани учун санади бўлмаган одам гапиришга қўрқади. Саҳобалар биздан кўра ҳадис айтишга ҳақли бўлганлар. Уларнинг орасида шундай одат бор эдики, қайсидир саҳоба ҳадис айтадиган бўлса, бошқалари «Ўйлаб гапир! Сен ҳадис айтяпсан», дер эди.

Ҳадис айтишнинг масъулияти бор. Санад, ривоятинг бўлиши ва шунга ўхшаган бир нечта талабларга қаттиқ эътибор қаратилади. Ҳозирги кунга келиб эса, ҳамма ҳадис айтадиган бўлиб қолди. Билса-билмаса, ҳадис деб айтаверади. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Ҳадиси шарифни айтишнинг масъулияти бор. Ҳар бир нотўғри ва асоссиз айтилган ҳадис учун қаттиқ жавоб берилади.

Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ олтин бир қоидани айтганлар: «Олаётган илмларингиз диндир. Илм асли диндир. Динингизни кимдан олаётганизга эътиборли бўлинг».

Имом Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: «Илм уламоларнинг оғизларидангина олинади», дейдилар. Яъни уламоларнинг оғзидан илмни олиш, санад билан олиш назарда тутиляпти. Ҳар бир илмда устозлар узилмасдан муаллифга боради. Масалан, «Тафсири Насафий» Имом Насафийдан устоз ва шогирд анъанаси узилмасдан келган. Санад ижоза бериб келинган бўлади.

Имом Шофеъий айтадилар: «Санадсиз илм талаб қиладиган одам кечаси ўтин тўплайдиган одамга ўхшайди. Қўронғида ўтин тўплайман деб қўлини чўзади, ўтиннинг тагида эса заҳарли илон турган бўлади ва бир кун чақиб олади. Устозсиз илм ҳосил қилмоқчи бўлган одам ҳам бир кун мана шу ҳолга тушади».

Суфён Саврий айтадилар: «Санад мўминнинг қуролидир. Сенинг қуролинг бўлмаса, нима билан жанг қиласан?». Тўрт мазҳабни оладиган бўлсак, ҳар бирининг санади бор. Шунинг учун бу мазҳаблар асрлар оша давом этиб келяпти. Иншааллоҳ, бу мазҳаблар қиёматгача давом этади, чунки уларнинг пишиқ асоси бор.

Бирор илм ҳақида гап кетганда, албатта, унинг санадига эътибор бериш лозим. Бир зум эҳтиёткорликни йўқотган одам ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозирги кунда авж олаётган диний экстремизм ва терроризм каби гуруҳлар ҳам умуман Ислом динига тўғри келмайдиган маълумот ва қарашлар билан кишиларни заҳарламоқда. Илми бўлмаган одамнинг бундай тузоқларга тушиб қолиши жуда осон. Қайсидир илм ҳақида гап кетдими, тушунмасангиз, уламоларга мурожаат қилинг. Тўғри ва асосли маълумотни олинг. Ҳар қандай вазиятда ҳам лоқайдликка йў қўйманг. Лоқайдлик аслида инсоният яратилганидан бошлаб унинг энг катта душмани бўлиб келган.

Баъзида шундай ҳолларга дуч келиняптики, ҳадисни айримлар ўзларининг манфаатларига мослаштириб олишяпти. Буни қандай тушуниш керак? Билиб қўйинг, ҳадис Пайғамбар алайҳиссаломнинг айтган гапларидир. Уни ўзгартириш, ёлғонини тўқиб чиқариш, ўз манфаатлари йўлида мослаштириш энг катта гуноҳдир. Бундай ишларни қилиб туриб, хотимангиз чиройли бўлишиини кутманг!

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар бир вилоятга Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлар бириктирилиб, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш йўналишлари белгилаб берилган эди.
Самарқанд вилоятига Нукус тумани бириктирилиб, у ерда аҳолини иш билан таъминлаш, тиббий, ижтимоий хизматларни яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қурилиш-ободонлаштириш ишлари, янги корхоналарни барпо этиш ва иш ўринларини яратиш мақсадида лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳалар қаторида тумандаги марказий “Имом Эшон” масжидининг иморатини янгидан қуриш ҳам режалаштирилган. Унга кўра Самарқанд вилояти ҳокимияти, «NURLI KELAJAK ISHONCH SERVIS ва UNIVER PRO STILE» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан масжид биноси барча қулайликларга эга кўринишда янгидан қурилди ва атрофлари обод қилинди.
16-октябрь куни ушбу «Имом Эшон» масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ. Сариев, унинг ўринбосари Р. Сапарбаев, Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш. Бауатдинов, Самарқанд вилояти бош имоми З. Эшонқулов, имом-хатиблор, нуронийлар ва туман аҳолиси иштирок этди. Маросим олдидан Қуръон тиловат қилинди ва қурбонлик сўйилди.
Барча қулайликларга эга, ихчам ва замонавий масжид иморатини янгидан қуришда меҳнат қилган Самарқанд вилояти ҳокимияти ва тадбиркорларига Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти томонидан миннатдорчилик билдирилди.
Бир сўз билан айтганда, саамарқандлик тадбиркорлар Нукус туманини янада обод, ишлаб чиқариш ва иқтисодий тарафдан барқарор ҳудудга айлантириш учун барча чораларни кўрмокда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даўытбай Беканов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Улар ўртасида нафратлар доираси кенгаяди ва ушбу нафратлар қўзғалонга айланади. Натижада бу жангариларнинг туғёнлари остида ватан парчаланиб ҳалок бўлади. Бойлар бечораҳол фақирларга фақирлар эса зориққан очларга айланади. Улар ўртасида қашшоқлик ва ҳалокат тарқалади.
Энди улар айтаётган ислоҳнинг тутган ўрни қайерда қолди?
Унинг мутлақо ўрни қолмади. Бу уммат учун ўзининг қоқилишидан туришига қачон имкон бўлади?
Тез орада бу тугунлар битта, иккита учтага ўтиб бу уммат ўзини ўраб олган ҳалокатли бало уйқусидан туришга куч топа олмай қолади. Бу муддат орасида ҳалокатни цивилизация (тараққиёт) шаклига ўтишининг имкони қолмайди.

Имом шаҳид Бутий сўзларидан

Абдуллоҳ Ғуломов

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Top