Мақолалар

“АКСИРГАН КИШИ НИМА ДЕР ЭДИ?”

Ибн Синони ҳамма жойда табиб, файласуф сифатида таништирилади ва шундай танилади. Аммо негадир олимнинг Қуръони Каримни ёшлигидаёқ ёд олгани, Қуръони Каримга тафсир ёзгани гапирилмайди.

*****

Берунийни астроном, физик, геолог, файласуф, тарихчи, географ дея таништирилади. Аммо олим шариат илмларининг билимдони бўлганини, ҳатто мерос илмини яхши билганини, меросга оид биргина масалани билишга улгурмагани сабабли ўша масалани вафоти олдидан билиб, кейин вафот этганини гапирилмайди.

*****

Абдуллоҳ ибн Муборак зоҳид, тақволи, одоби юксак зот эдилар. Бир куни олдиларида турган киши аксириб юборади-да, алҳамдулиллаҳ демайди. Шунда Имом ундан “Аксирган киши нима дер эди?” деб сўрайдилар. У одам “Алҳамдулиллаҳ” деганда, у зот “Ярҳамукаллоҳ” деб айтадилар.

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

2747 марта ўқилди

Мақолалар

Top