Мақолалар

Иссиқ кунлардаги рўзани салқин кунларда тутиб берса бўладими?

Савол: Бу йил Рамазон ойи ёзнинг энг иссиқ кунларига тўғри келмоқда. Мен иш тақозоси юзасидан баъзан кун бўйи кўчада юришимга тўғри ке­лади. Рўзани йилнинг салқин кунларида тутиб берсам бўладими?

Жавоб: Қудсий ҳадисда бундай дейилади: “Одам боласининг барча амали кўпайтирилади. Бир яхшилик ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтирилади”. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат рў­за ундай эмас, у Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман...” (Имом Бухорий ривояти).

Шундай бўлгач, энг узун ёзнинг жазирама кунларида ҳам сабр билан нафсини тийиб рўза тутган бандалар Аллоҳ таолонинг раҳматига эришади.

 

"Сўраган эдингиз" китобидан олинди
ЎМИ Матбуот хизмати

689 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top