muslim.uz

muslim.uz

Жорий йилнинг 9-ноябрь куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоҳёрнинг тасаввуф таълимоти" мавзусида Олтинсой тумани Сўфи Оллоҳёр зиёратгоҳида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда Олтинсой тумани халқ таълим бўлими, Олтинсой тумани маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, педагог-ўқитувчилари ҳамда тумандаги таълим муассаса ўқувчилари ҳам иштирок этди.
Тадбирда Сўфи Оллоҳёрнинг асарлари ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, уларни кенгроқ ўрганиш ва тарғиб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022 йил)

2022-йил 10-ноябрь куни Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юртида "Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.

Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ўринбосари Ў.Хасанбоев сўз олиб йиғилганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг саломларини етказди. Сўнгра кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилганларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Нотиқ ўз нутқи давомида ҳозирги кундаги диний соҳа ҳодимлари олдида турган асосий вазифалар ҳусусида сўз юритди. Жумладан, юртимиз ва дунё сиёсий майдонида содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга билим юртида хизмат қилаётган мударрислар ва таҳсил олаётган талабалар томонидан оғир ва вазминлик билан муносабат билдириши лозимлиги, талабалар томонидан диний илмлар билан биргаликда дунёвий билимларни ҳам тўлақонли ўзлаштириши зарурлиги, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган воқеа-ҳодисаларга кўр-кўрона фикр билдирмаслик каби масалалар бўйича ўз тавсияларини билдириб ўтди. Нотиқ ўз сўзи якунида билим юртида обод бўлишида катта хизмат қилаётган билим юрти раҳбарияти ва мударрис ўқитувчиларга ўз ташаккурларини билдириб, келгуси фаолиятларида муваффаққиятлар тилади.

Шундан сўнг мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи М.Камалов сўз олиб, билим юрти битирувчи курс талабалари олдида турган вазифалар, билим юртини тамомлагандан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда хизмат қилиши лозимлиги ҳусусида ўз тавсияларини билдириб ўтди. Тадбир сўнгида билим юрти мудири Р.Маҳмудов сўзга чиқиб ўз вақтларини аямасдан мадрасамизга ташриф буюриб, қимматли фикр-мулоҳазалари ҳамда тавсияларини берганликлари учун меҳмонларга ўз ташаккурларини билдириб, келгуси фаолиятларида муваффаққиятлар тилади. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 

 

Билим юрти матбуот хизмати

Пятница, 11 Ноябрь 2022 00:00

Мазҳабсизлик хатари

Сохта салафийларнинг яна бир даъвоси: «Битта мазҳабга эргашиб ибодат қилишдан кўра, ҳар бир мазҳабдаги тўғри фикрларни олиб, ибодат қиламиз».
Уларнинг бу даъвоси кишини фосиқликка олиб боради. Тасаввур қилиб кўринг, аёл кишига қўли теккан кишининг таҳорати бузилиш ёки бузулмаслиги борасида, имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, шунингдек, бадандан қон чиқиш масаласида имом Аъзамнинг: «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Шофеийнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, бунда инсон ўзига қулай йўлларни қидириб, динда фосиқ бўлиб қолмайдими?!
Ҳар бир мазҳабдан териб, териб амал қилиш талфиқ яъни беқарорлик дейилади. Бундай йўлни тутган инсон ҳаромни ҳалолга, ҳаромни ҳалолга, макруҳни, мубоҳга, мубоҳни макруҳга чиқарадиган дини суст инсонга айланади.
Салафийларга хос бўлган ғояларнинг бири пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ва бошқа буюк зотларнинг қабрларини зиёрат қилишликни ширк деб эътиқод қиладилар. Ваҳолонки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким мени вафотимда зиёрат қилса ҳаётимда зиёрат қилган билан тенг” деганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса:
“Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у ўлимни эслатади” деганлар. (Муслим ривояти)
Аллоҳим ҳаммаларимизни ҳидоятда барқарор қилсин. Ихтилоф ва залолатдан ҳамиша сақласин. Вассалому алайкум.

Хонақоҳ жоме масжиди имом хатиби. Н. Имамов.

Таниқли киноюлдуз ва жанг санъатлари устаси Жан-Клод Ван Дамм MBC араб телеканалига берган интервьюсида тўғри овқатланишнинг инсон саломатлигига фойдаси ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг тўғри овқатланиш анъанаси Пайғамбар Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам даврида мукаммаллашган ва соғлиғига бефарқ бўлмаган одам унга амал қилган.
"Эътибор беринг, Исломда озиқ-овқатга оид кўплаб маслаҳат ва тавсияларлар бор... Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам буюк ақл эгаси бўлган. У инсонга нима яхши экани аниқ билган. Шунинг учун мендан тўғри овқатланиш ҳақида сўраманг. Шунчаки тарихга боқинг ва ишонинг, сиз у ердан ўзингизга керак бўлганини топасиз”, - деб жавоб берган Ван Дамм ўз интервьюсида.
Дарҳақиқат, мусулмонлар учун овқатланиш масаласида энг тўғри ўрнак, албатта, фойдали бўлган маҳсулотлар ҳақида тавсиялар берган, қандай овқатланиш, қанча миқдорда, қандай вақт оралиғида овқатланишни ўргатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top