muslim.uz

muslim.uz

Суббота, 05 Ноябрь 2022 00:00

Муснади Кеший (1-жуз)

Мазкур асар бугунги кунимиз учун ғоят қимматлидир. Унда ибодатга оид: намоз, рўза, ҳаж; жамият ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид: садақа, савдо, ижара, шартнома; ижтимоий ахлоққа оид: чиройли хулқ, яхши амал, ширинсўзлик; охират масалаларига оид: жаннат-дўзах ва уларнинг сифатлари, савол-жавоб каби масалаларни қамраб олган ҳадислар тўпланган.

Китоб номи: Муснади Кеший (1-жуз)

Муаллиф: Абд ибн Ҳумайд Кеший

Саҳифалар сони: 400 бет
Бичими: 70х100 1/16
Муқоваси: Қаттиқ
Алифбоси: Кирилл

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 18 июндаги 03-07/3931-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Суббота, 05 Ноябрь 2022 00:00

Фатво бериш масаласи (видео)

"Ҳазрати Али" жоме масжиди имом-хатиби

Салоҳиддин домла Шарипов

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган "Ҳазрати Имом" жомесига жума намозига келган минг-минглаб мўмин-мусулмонларга “Ҳалол савдо – барака омили” мавзусида мавъиза қилиб бердилар.

 

Муфтий ҳазратлари динимизда савдо-сотиқда ҳалол бўлишга тарғиб қилиниб, ростгўй ва ҳалол савдогарларга юксак мартабалар ваъда қилингани ҳақида сўзлаб, жумладан бундай дедилар: 

 

– Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй савдогар Қиёмат кунида аршнинг соясидадир” (Имом Дайламий ривоятлари), деганлар. Яна бир машҳур ҳадисда бундай марҳамат қилганлар: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи одам набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир” (Имом Термизий ривоятлари). Савдогар киши мана шундай улуғ мақомга эришиши учун ушбу касбнинг шаръий қоидаларига амал қилиши билан биргаликда ростгўйликни ўзига дастури амал қилиб олиши лозим. 

 

Гўзал ва манфаатли мавъиза якунида хайрли дуолар қилинди. 

 

Ташриф ва жума мавъизаси ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн узатилди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Иймон луғатда тасдиқдан иборат эканига Абу Ҳанифа ва асҳобларининг далиллари қуйидагилардир:

Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тилидан:

"Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан", деган (Юсуф сураси, 17-оят).

"Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча сенга иймон келтирмаймиз", деган (Бақара сураси, 55-оят).

Яъни сенга ишонмаймиз, сени тасдиқламаймиз, дегани.

Аллоҳ бошқа оятда:

"Бас, унга Лут иймон келтирди", деган (Анкабут сураси, 26-оят).

Яъни Лут Иброҳимни тасдиқлади, дегани. Чунки Лут аслида бундан олдин ҳам пайғамбар ва мўмин бўлган.

Аллоҳ таоло шунингдек:

"...қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно...", деган (Наҳл сураси, 106-оят).

"Қалби, тили ва аъзолари иймон-ла ором топа туриб", демади.

Бошқа бир оятда эса:

"Ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ", деган (Ҳужурот сураси, 14-оят).

Аллоҳ таоло:

"Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган" (Бақара сураси, 277-оят) каби кўплаб оятларда иймон билан амални алоҳида-алоҳида зикр қилган. Ўтган баҳслардан маълум бўладики, агар амал иймоннинг ҳақиқий жузъи бўлса, амал йўқ бўлганда, иймон ҳам йўқ бўлиши лозим бўлади. Чунки бир нарсанинг бир жузъи йўқ бўлиши унинг ҳаммасининг йўқ бўлишидир.

 

"Ақийдатут-Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан

Бухорода ўтказилаётган “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган “Aл-манар” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум иштирокчилари марказ билан яқиндан танишиб, “Ислом хаттотлиги” кўргазмасини томоша қилишди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилган.
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top