muslim.uz

muslim.uz

-Мен, салафийман!


-Ҳа, сен аввалги уч аср вакиллариданмисан? Ёшинг ҳам 1400 да а, шундайми?


-Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутяпман.


-Сен салафий деганда салафларни эмас, уларнинг тутган йўлларини айтмоқчимисан?


-Ҳа, шундай.


-Салафлар кечани икки ракат намоз билан ўтказарди ёки бир, уч, етти кечада Қуръони хатм қилардилар. Сенчи, сен қанча хатм қилдинг? Қанча рўза тутдинг (Рамазондан ташқари)? Қанча садақа қилдинг? Ва, ва, ва…?


-Йўғ-е, мен у даражада эмасман. Мен сен айтган нарсаларни назарда тутмадим.


-Бўлмаса, уларнинг манҳажига тақлид қилишни назарда тутдингми?


-Ҳа, мен айни шуни айтмоқчи эдим. Мақсадим шундай эди.


-Лекин улар бир қанча масалаларда ихтилоф қилишганку? (Бу сўзимга бир қанча мисоллар келтирдим). Шунда сен уларнинг қай бирига тақлид қиласан?


-Мен Китоб ва Суннатдан оламан.


-Барча мусулмонлар ҳам Китоб ва Суннатдан оладилар. Хўп, сен ўзингни улардан қандай ажратасан?


-Мен бидъат ҳисобланган мазҳабларнинг бирортасига тақлид қилмайман.


-Бўлмаса, фиқҳий ҳукмларни қаердан оласан? Ёки сен мужтаҳидмисан?


-Йўқ, мен салафлардан оламан.


-Қайси салафлардан оласан? Очиқла?


У ўзининг ҳозирги вақтдаги «шайхларини» номларини санаб кетди.


-Тўхта, улар салафлардан эмаску.


-Қандай улардан бўлмасин?


-Ундай бўлса, биз киммиз?


-…?


-Сен ва мана булар ҳижрий 14 асрда яшаётган кишилардансан. Салафлар эса учинчи аср эгаларидир. Сизлар қандай қилиб, салафга айланиб олдингиз? Табиийки, анавилар ҳам сен бидъат деб айтаётган мазҳабларнинг биридан илм олган, уларга тақлид қилади, улардан олади.


-Қандай? Бизни бошқа мусулмонларга ўхшаш деб ўйлаяпсанми?


-Ҳа. Чунки бирор киши Китоб ва Суннатни тўғридан-тўғри тушинишга қодир бўлмайди. Илло, ўша киши ўтган имомларни илмларини ўрганса, далил ва нассларнинг маъноларини тушунса ва улардан истинбот (ҳукм олиш) кайфиятини билса, ижмо, қиёс ва, ва, ва …ларни билса, кейин бўлади. Илм толиби ҳеч қачон ўтганларнинг илмидан беҳожат бўла олмайди.


-Лекин, мен салафийман!


-Сен салафий эмассан! Сен кимсан, биласанми?


-Кимман?


-Шофеъийлар кимлар?


-Улар фиқҳда имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга эргашганлар.


-Ашъарийлар кимлар?


-Ақоидда имом Абулҳасан Ашъарийга эргашганлар.


-Хўп, ундай бўлса, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Наждийга эргашлар нима дейилади?


-Агар юқоридаги гапга қарасак, уларни ваҳобий, дейилади.


-Ана, сен ваҳобийсан! (Салафий эмассан).


-Бу бешинчи ёки олтинчи мазҳабми?


-Улар ўша вақтда инглизлар ёрдамида Усмонийларга қарши чиққан, усмонийларни ва уларни кофир демаганларни куфрда айблаган, улар билан уришган, қон тўккан, вайрон қилган, ҳажни тўхтатган, ҳожиларни ўлдирган ва …лардир. Ҳижоз, Яман, Миср, Шом, Миср ва Тунислик ҳамаср олимлар улар ҳақида гапирган ва раддиялар берганлар.


-Бунга далилинг борми?


-“Ад дурар ас сания”, “Тариху ибн Ғоннам” ва “Тариху ибн Бишр” китобларини ўқи. Булар ваҳобийларнинг китобларидир. У ушбу китобларни ўқиди.


-Ажиб! Қандай қилиб, “Лаббайкаллоҳумма”ни айтиб турган ҳожини кофир дейди? Нима учун, кофир деган даъвода уларнинг молларини олиб, ўзларини ўлдиради? Ахир буларни террорчидан нима фарқи бор?


-Сен қандай қилиб, ўзинг тарихини, фикрларини, ишларини ўқимаган, билмаган кишиларга ўзингни мансубман, дейсан?


-Улар ўз фикрларини ҳамма жойда эълон қилгани, телвединия, радио ва оммавий ахборот воситаларида шайхлари машҳур бўлгани ва китоблари бепул тарқатилгани мени алдабди.


-Бўлмаса, нима учун умматнинг аксари ҳисобланувчи жамоага қайтиб, уларнинг бирига айланмайсан?


-Ахир, мен салафийманку!


-Яхши, суҳбатни бошидан бошлаймиз. Ёшинг 1400 дами?…

© Уринбаев Равшанбек таржимаси

Кўпчилик кун давомидаги югур-югурлар, вақтнинг тиғизлиги баҳонасида ўз соғлиғига эътибор бермайди. Нонушта қилмасдан ишга кетиш, тушликда яхши овқатланмаслик эса охир-оқибат саломатликка салбий таъсир этиши аниқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова соғлом овқатланишнинг бир нечта муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

? 1-қоида. “Фаст-фуд” ва бошқа тез пишар маҳсулотлар ортиқча вазн, семириш ва қандли диабет каби хасталикларнинг энг асосий сабабчисидир. Шу боис ушбу егуликлардан бутунлай воз кечинг.

? 2-қоида. Мева-сабзавотлар фойдали озуқа моддалари ва ферментларга бой. Шу боис улардан кунига камида 400 грамм истеъмол қилинг. Иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларга ҳаддан ортиқ кимёвий ишлов берилиши сабабли ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Шундай экан, уларни имкон қадар танавул қилманг.

? 3-қоида. Ўсимлик ёғи, оқ буғдой уни, шакар, туз истеъмолини чекланг. Чунки уларда клетчатка йўқ. Бу эса овқат ҳазм қилиш тизими, ичаклардаги фойдали бактерияларнинг озиқланишига салбий таъсир этади.

? Қолаверса, ЖССТ тавсиясига кўра, бир чой қошиқ — 5 грамм йодланган ош тузи, 25-30 грамм шакар (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги шакар ҳам ҳисобга олинган) кунлик меъёр ҳисобланади. Уларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш юрак, буйрак ва қон айланиш тизимида салбий ўзгаришларга олиб келади.

? 4-қоида. Кўп овқат танавул қилманг. Бунинг энг тўғри йўли – шошмасдан таомланишдир. Овқатланаётганда сизни чалғитувчи ташқи омиллар — телевизор кўриш, компьютерда ишлашдан холи бўлинг. Қолаверса, нонушта қилмасдан асло кўчага чиқманг.

? 5-қоида. Кунлик таомномангизда сутли маҳсулотлар — қатиқ, йогурт, пишлоқ, сузма, творог, бринза бўлишига эътибор беринг. Чунки улар суякларни мустаҳкамлаб, остеопороз ривожланишининг олдини олади.

? 6-қоида. Тананинг асосий қисми суюқликдан иборат. Шу боис унинг нормал ишлаши учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади. Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар истеъмол қилманг.

?? 7-қоида. Оқсилли таомлар аминокислоталарга бой. Улар мушак тўқималарини шакллантириш, эски ҳужайрларни янгилаш учун жуда зарур. Оқсилга бой егуликларга тухум, янги гўшт, дуккакли ўсимликлар, балиқ, ёнғоқ кабилар киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Бугунги таҳликали дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга ислом моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний таълим сифатини янада ошириш, ушбу йўналишдаги илғор халқаро тажрибани ўрганиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 мартдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда муборак Рамазон ойи файзли ва шукуҳли ўтди. Инсонларни яхшилик ва меҳру саховатга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлашга ундайдиган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча имом-хатиблар иштирокида маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 миллиард 446 миллион сўмлик хайру эҳсонлар қилинди.

Бу йилги Рамазон ойидаги яна бир муҳим янгилик 1 минг 400 нафар кам таъминланган фуқароларнинг давлат томонидан умра зиёратига юборилиши бўлди. Улар муқаддас манзилларда туриб, халқимизга тинчлик, файзу барака тилаб хайрли дуолар қилдилар.

Президент жамиятда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

 

https://president.uz/uz/lists/view/6237 

Бу фазилатли кунни Аллоҳ таоло мусул монларга насиб айлади. Парвардигор ҳар жума куни олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади. Жума куни вафот этган
бандага шаҳидлик ажри берилиши, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан сақлаши ҳақида ҳадислар келтирилган. Жума куни айтилган салавотнинг савоби беҳаддир.
Жума намози Исро кечасида фарз бўлган, лекин мусулмонларнинг сони кам бўлгани сабабли ҳижратга қадар ўқилмаган.

Жума намози Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубода бўлган пайтларида
фарз бўлди. У зот Қубода бир ҳафта турдилар, сўнг Мадина томон отландилар. Илк жума намозини Мадинаи Мунавварадан бир мил узоқликдаги Нақийъул Хазимот деган жойда Бану Солим ибн Авфнинг маҳалласида ўқидилар. Ҳозир ўша ерда «Жума» масжиди қурилган.

Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун. Шунингдек, жума кечаси ҳафтанинг бошқа кечаларидан афзал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчамизга жума айёмини муборак этсин! Бу муқаддас кунлардаги ибодат ва дуоларимизни даргоҳида холис қабул айласин!

 

Азизхўжа домла Иноятов

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Германиянинг туризм соҳасига ихтисослашган «FVW/TravelTalk» журналида “Масжидлар, миноралар ва кўплаб бошқа илиқ таассуротлар билан Янги Ўзбекистонни кашф этинг!” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган мазкур мақолада германиялик соҳа мутахассислари “Ўзбекистон – маданиятлар чорраҳасида” шиори остида жорий йил 10-17 май кунлари амалга ошириладиган сайёҳат лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилинади.
Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа Германия сайёҳлик агентликлари уюшмаси (DRV) ва «FVW|TravelTalk» нашри томонидан ташкил этилмоқда.
«Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон, аввало, ўзининг кўплаб меъморий обидадлари, муҳташам саройлару кўҳна қалъалари билан машҳурдир. Жумладан, саёҳат дастурига кўра, миллий анъаналар ва замонавийликни ўзида мужассам этган Тошкент шаҳри билан танишув ҳам кўзда тутилган. Мамлакат пойтахтида кўплаб диққатга сазовор жойлар қаторида дунёдаги энг қадимги Қуръон қўлёзмаси сақланаётган Ҳазрати Имом мажмуасига боришингиз мумкин”, деб ёзади манба.
Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари бетакрор гўзалликка эга эканлигини таъкидлашгани баробарида режалаштирилаётган саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдиражагини алоҳиида таъкидлашган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top