muslim.uz

muslim.uz

Вақф хайрия жамоат фондининг www.vaqf.uz сайти ўз фаолиятини бошлади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «National Engineering Technologies» (MBank савдо белгиси) билан ҳамкорликда пул ўтказмаларини амалга ошириш, реал вақт режимида фондга келиб тушаётган маблағларни ҳамда харажатларни кузатиб бориш имконини берувчи биллинг тизимини ишлаб чиқди.

Бугунги кунда фойдаланувчилар мазкур биллинг тизимига «Click» (3 млн. нафар фойдаланувчига эга), «Payme» (тахминан 1 млн. нафар фойдаланувчига эга), «MBank» (тахминан 500 минг нафар фойдаланувчига эга) ҳамда «Upay» (тахминан 200 минг нафар фойдаланувчига эга) тўлов тизимлари орқали «Вақф», «Закот, фидя, фитр, ушр» ҳамда «Хайр-саховат» каби йўналишларда хайр-эҳсонларни амалга оширишлари мумкин.

Фондга пул ўтказмаларини нақд ёки пластик карта орқали амалга оширишга мўлжалланган Тошкент шаҳридаги 12 та масжидда биттадан, шунингдек Тошкент вилоятида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи ҳудудида иккита инфокиосклар ўрнатилди. Бундай тўлов шакли ўзини оқлайдиган бўлса, Ўзбекистон бўйлаб «Вақф» фондига хайр-саховат тўловларини йўналтирувчи 4,5 мингта шундай тўлов аппаратларини ўрнатиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, тўлов амалга оширилгач, фойдаланувчига транзакциянинг ID маълумотномаси тақдим қилинади. Фойдаланувчи www.vaqf.uz сайтига ушбу ID кодни киритиши ҳамда тўловнинг Фондга қабул қилинганига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

«Вақф» фонди веб-сайти «UZINFOCOM» Ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган ҳамда www.vaqf.uz доменида синов тартибида фаолиятини олиб бормоқда. Сайт орқали Фонд фаолияти, амалга оширилган тадбирлар ҳамда хайр-саховат лойиҳалари хусусида маълумот олиш мумкин. Шу билан бирга, веб-сайтда алоҳида пул ўтказмалари бўйича ҳисобот жадвал шаклида ҳам тақдим қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

 

Озарбайжон Республикаси маданият вазири Абулфас Қораев (ISESCO)халқаро ташкилоти Олий анжумани раиси сифатида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро Ислом ташкилоти (ISESCO) Бош котиби Доктор Абдулазиз Усмон ат-Тувайжирий жаноблариниБоку шаҳрида қабул қилди.

Мулоқот чоғида Озарбайжон Республикасидаги Нахичеван шаҳрига 2018 йилда(ISESCO)халқаро ташкилотитомонидан Осиё минтақасиданИслом маданиятининг пойтахти мақоми берилгани муносабати билан шу йилнинг 11-12 октябрь кунлари Робот шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуманни ўтказиш тартиботлари муҳокама қилинди.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлимга қабул учун 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йилининг ўқув жараёни 2017 йилнинг ноябрь ойида дастлабки ўқув жараёнлари бўлиб ўтди.

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади.

Тошкент ислом институти Махсус сирқи бўлимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун

Махсус сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, беш йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида (ЎМИнинг жойлардаги вакилликлари, масжидлар, ўрта ва олий диний таълим муассасалари, зиёратгоҳларда) фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари кириш имтиҳон натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил.

2018-2019 ўқув йили Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 16 июнидан 30 июнигача қабул қилинади.

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
- ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом)нинг асл нусхаси;
- 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидан маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
- абитуриент ишлаб турган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар) бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакилидан тавсиянома.

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қуйидаги фанлардан ижодий имтиҳон топширадилар:

- Ақоид фанидан жами 75,6 балл;
- Фиқҳ фанидан жами 75,6 балл;
- Араб тили фанидан жами 75,6 балл;

Ақоид, Фиқҳ ҳамда Араб тили фанидан ўтказилган ижодий имтиҳонлардан тўплаган баллар қўшилганда энг юқори балл 226,8 бални ташкил этади.

Манзил:Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси.

Телефон: (0371) 227-23-47

ЎМИ Матбуот хизмати

Астраханлик мусулмонлар Ҳаж зиёрати олдидан кутилмаган муаммога дуч келдилар. Бу ҳақда "islam-today" нашри хабар берди.

Саудия Арабистонига жўнаб кетиш олдидан зиёратчиларга мажбурий вакцинация воситалари етишмаслиги мумкинлиги айтилди.

Ҳозирги вақтда 5 нафар астраханликлар Ҳаж зиёратига бориш учун ариза топширишган. Бу рақам июль ойининг сўнггига қадар кўпайиши айтилмоқда.

2017 йилда 88 нафар астраханлик Ҳаж зиёратига борган.

Астраханда Ҳаж зиёратини ташкил этиш билан шуғулланувчи расмий туроператор менингакок инфекциясига қарши вакциналашни ташкил этади. Вакцинанинг қимматлиги ва қисқа муддатда яроқсиз ҳолга келгани сабабли уни олдиндан буюртма қилиш мумкин эмас.

Шу мақсадда астраханлик зиёратга боришни истаганлардан олдинроқ ариза беришлари сўралган.

Маълумот учун, мамлакатимизда ҳукумат томонидан Ҳаж зиёрати масалалари ташкил этилади. Шу боис ҳам зиёрат билан боғлиқ масалалар олдиндан ҳал этилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг Тошкент Ислом институти талабаларига ҳам насиб қилди.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, битирувчиларга оқ фотиҳа бердилар, уларнинг келгуси ишларига садоқат билан ёндашишларига ишонч билдирдилар.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Top