Дунё янгиликлари

Тоғли ҳудудда 2020 йилда янги мадраса очилади

Татаристоннинг Юқори Тоғ қишлоғида 2020 йилда янги мадрасанинг қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етказилади. Високогорск туманида ушбу мадрасанинг қурилиш ишларининг бориши масаласида муҳокама ташкил этилди. Бу ҳақда «Высокогорские вести» нашри хабар берди.

Ҳозирги вақтда туман раҳбарияти олдида мадрасани тез ва сифатли равишда қуриб битказиш масаласи тургани қайд этилган. Қурилиш ишларида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Темирчилик билан шуғулланувчи маҳаллий тадбиркорлардан бири мадрасанинг темир зиналарини қуриб бериш вазифасини бажаришини маълум қилган.

Йиғилишда мадрасанинг иситиш тармоғини жорий йилда ишга туширишга келишиб олинди, қиш мавсумида ички пардозлаш ишлари амалга оширилиши учун бу муҳим экани айтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

361 марта ўқилди

Янгиликлар

Top