Дунё янгиликлари

Қозоғистонлик зиёратчилар Ҳаж зиёратига тайёргарлик кўришмоқда

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги "Ҳазрати Султон" республика масжидида Ҳаж зиёратига борадиган зиёратчилар учун тайёрлов курслари ташкил этилди. Ушбу маърузаларни ташкил этишдан асосий мақсад Ҳаж ибодатини амалга оширишда зиёрат одобларига эътибор қаратиш экани айтилган. Бу ҳақда muslim.kz нашри хабар берди.

"Ҳазрати Султон" масжиди ноиб имоми дастлабки дарсда зиёратчиларга зарур маълумотларни етказди. Дарслар давомида иштирокчиларга махсус ишлаб чиқилган видеодарслар ҳамда тарқатма материаллари тарқатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

351 марта ўқилди

Янгиликлар

Top