muslim.uz

muslim.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
–Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз. Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур, – деди Президент.
Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.
Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.
Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.
Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.
Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли шакар нархи кескин ошган.
–Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган, –деди Президент.
Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.
Айниқса, кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги вазифалар: муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида Республика отинойилари иштирокида тадбир ўтказилди.  

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг  Хотин-қизлар билан ишлаш  бўлими мудираси Фарида Абдураҳимова ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Иброҳим домла Иномов иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар томонидан маърифатли отинойи аввало ўзлари бошқаларга ўрнак бўлиши, доимо билим-кўникмаларини бойитиб бориши  кераклиги таъкидланди. Шунингдек, юртимизда аёл-қизларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар борасида аёллар ўртаси кенг қамровли тушунтир ишларини олиб бришлари айтилди. Келаётган Рамазон ойини муносиб ўтказиш ва отинойилар аёллар орасида ифторлик маросимларида исрофга йўқ қўймаслик борасида тавсия беришлари  айтилди.

Тадбир якунида келгусида қилинадиган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими

Фахритдин Худойназаров - Имом Тeрмизий ХИТМ илмий ходими

Малидаги иқтисодий инқироз Рамазон ойини нишонлашга тўсқинлик қилмайди, хабар бермоқда Мaliweb. Малининг иқтисодий қийинчиликлари глобал сиёсий инқирознинг оқибатлари ҳисобланади. Ушбу инқирозга қарамай, Мали иқтисодий операторлари бозорни таъминлаш учун курашмоқдалар. Ҳозирда Малида озиқ-овқат нархлари қўшни мамлакатларга қараганда анча арзон.
"Рамазон ойида Мали бозорида маҳсулот етишмаслиги бўлмайди", деди савдо, рақобат ва истеъмол (DGCC) Бош директори Боукадари Думбии.
Islam.ru хабар қилишича, Мали бозори арзон бўлиши учун давлат аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор дастурларни жорий этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Рўза тутиш инсоннинг қандли диабет касалига чалинмаслигига сабаб бўлади. Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: “Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача тушади. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди. Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир”.

Рўза тутиш билан қон ва теридаги сув миқдори камаяди. Натижада:

  • терининг микробларга қарши иммунитетни оширади;
  • теридаги ўткир яллиғланишларни ва уларнинг тарқалишини камайтиради;
  • аллергия ва юздаги тошмаларни қуритади;
  • Ичаклар фаолиятини яхшилайди ва теридаги чипқонларни йўқотади.

Тиббиёт мутахассислари тадқиқотлар натижасида рўзанинг “Экзема”(тери касаллиги, терида пуфакчалар ҳосил бўлиши, қўтир-қўтир ва катта-кичик пўст пайдо бўлиши билан кечади) ва “Подагра”(моддалар алмашинуви бузилганда учрайдиган касаллик. Бу касаллик кўп овқатланиш ва вазн ортиб кетиши туфайли келиб чиқади) касалликларига энг яхши муолажа бўлишини аниқлаганлар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Янгиликлар

Top