muslim.uz

muslim.uz

Замонимизда турли фикр ва тушунча соҳиблари томонидан динни нотўғри англаш ва баъзи масалаларда ғулуга кетиш натижасида оят ва ҳадисларни мусулмонларга нисбатан ноўрин қўлланилиши кузатилмоқда. Шулардан бири тавассул масаласидир. Тавассулни тўғри англамасдан, асл моҳиятига етмасдан туриб, бу амални қилган кишиларга Зумар сурасининг 3-оятини қасддан қўллаётган кишилар учрамоқда. Уларга яқин ўтмишда ўтган Аҳли сунна ва жамоанинг етук уламоларидан бири Муҳаммад Закий Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим деб топдик:

Аллоҳ таоло айтади: «У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар сураси 3-оят).

«Ибодат қилурмиз» ва «бизни Аллоҳга яқин қилишлари учун», деган сўзига диққат қилинг ва фикр юритинг!

Аллоҳ таоло биринчи иборада уларнинг бутларга ибодат қилишларини исбот қилди. «Ибодат қилурмиз» деган сўз билан «Улар билан васила қилурмиз ёки уларни шафоатчи қилурмиз», деган сўзлар ўртасида фарқ бор. Тавассул ёки шафоатчи қилмоқ луғатда ҳам, истилоҳда ҳам ибодатдан айро нарсалардир.

Иккинчи иборада эса, уларнинг бутларга ибодат қилиш сабаби уларни Аллоҳга яқин қилишлари учун эканини исбот қилди. Уларнинг «...бизни Аллоҳга яқин қилишлари учун» деган сўзларида Аллоҳни қўйиб, ўзларига илоҳ қилиб олган махлуқотларнинг (яъни, бут-санамларнинг) бир ишни қилиш ёки қилмаслик (тарк қилиш) борасида қудратлари бор, деб эътиқод қилганликларининг баёни бор.

Тавассулда эса, ундоқ эмас! У ёлғиз ҳолатда тўғридан-тўғри Аллоҳ таолодан сўрашлик ва дуосининг қабул бўлиши умидида тавассул ва шафоатчини ўртага қўйишликдир. (Яъни, Аллоҳ таолони қўйиб, бут-санамларни илоҳ, дея ибодат қилиш билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраш ва дуосининг ижобат бўлиши умидида тавассул қилиш ўртасида катта фарқ бордир).

Сўнгра, ушбу оят мушриклар ҳақида нозил қилинган бўлиб, унинг ҳукмини Аллоҳни ягона деб эътиқод қиладиганларга нисбатан қўллаш ҳукмни ҳақсизларча ўз ўрнидан бошқа ерга қўйиш демакдир. Дарҳақиқат, имом Бухорий бундай қилиш Хаворижларнинг Аллоҳнинг динида янги пайдо қилган (бидъат) амаллари эканига хужжат келтирганлар. Хаворижлар Аллоҳ таолонинг кофирлар борасида нозил бўлган оятига қасддан тажовуз қилиб, мусулмонларнинг қонлари, обрўлари ва молларини ҳалол санаш учун ҳеч бир далилсиз таъассубона уларга нисбатан татбиқ қилганлар.

 «Ал-Ифҳам вал ифҳом ав қозоял васийла вал қубур» китобидан 23-Б, Муҳаммад Закий Иброҳим роҳимаҳуллоҳ

Пятница, 18 Февраль 2022 00:00

Ҳашавий авлодлари

Кимда ким Аллоҳ таоло ҳақида «Ўз зоти билан Аршга қарор топди», «Ўз зоти билан Аршдан тушади», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам У билан бирга Унинг ёнида Аршга ўтиради», «Ўз зотида қоим топган каломи совт-овоздир», «Унинг тушиши ҳаракат, кўчиш ва зоти билан бўлади», «Унинг Аршни кўтариб турувчи фаришталарга оғирлик келтирадиган оғирлиги бор», «Осмонда ёки Аршда ўрин олган», «Унинг бир томони, чегараси ва макони бор», «Унда ҳодисалар қоим топади», «У Аршга ёки махлуқотларидан бирига тегиб туради» ва шу каби шармандали сўзларни айтадиган бўлса, унинг йўлдан озганлиги, миллатдан чиққанлиги ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида (ишлатилиши) жоиз нарсалардан узоқда эканлигида шубҳа қилмаймиз. Бу шу қадар очиқ-ойдин нарсаки, бундай шармандали нарсаларни салафийлик даъвоси билан беркитишнинг иложи йўқ. Юқоридаги сўзларни диндан деб биладиган кишиларнинг эътиқодларини рад этамиз, уларнинг орзуларини чиппакка чиқарамиз ва уларга ҳашавийларнинг авлоди эканликларини эслатамиз.

 «Ас-Сайфус соқийл» китобидан 21-Б, Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ таҳқиқларидан

Пятница, 18 Февраль 2022 00:00

Офият катта неъматдир

Ҳасан домла Қодиров

Муфтий ҳазратлари Жума намозига пойтахтдаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига ташриф буюрадилар

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Шаҳристон даҳасидаги ? "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига Жума намозига ташриф қиладилар.

Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли мавъизаларидан баҳраманд бўламиз, иншааллоҳ.

Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.

 Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш 

Instagram орқали томоша қилиш 

Telegram voice орқали эшитиш

 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Страница 84 из 1849

Янгиликлар

Top