Ўзбекистон янгиликлари

Жиззахликлар “Жиззахлик” ни обод этмоқдалар

Бу йили Жиззах вилоятида 7 та жоме масжид янгидан қурилмоқда.  Шулардан бири Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидидир. Жиззахлик маҳалласида жойлашган ушбу ибодат уйи 1992 йилда қурилган. Ўтган вақт мобайнида масжид деярли жиддий таъмирланмади. Бугунги кунга келиб бино қисмларининг зах олиб, нураб қолганлиги, қолаверса, намозхонлар сони ортгани, жума намозларида ёғингарчилик вақтларида кўпчиликнинг ташқарида қолаётгани туфайли масжид жамоаси, маҳалла аҳли ибодатгоҳни янгидан қуриш ташаббусини илгари сурдилар. Тегишли рухсат олиниб, лойиҳа тасдиқлангач, шу йилнинг июнь ойида - Рамазон ҳайитидан сўнг қайта қуриш ишлари бошланиб кетди.

Лойиҳага кўра, масжид анча кенг ва гўзал ҳовлига эга бўлиб, асосий хонақоҳ  икки қаватлик бўлади. Ертўла қисм билан ҳисобланганда эса уч қаватлик масжиднинг умумий сиғими 5500 кишини ташкил этади. Бу аввалги сиғимдан 9-10 баробар кўп дегани.  

Ҳозирда бу жойда маҳалла аҳли, халқ ҳашари билан қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Иккинчи қават учун махсус плиталар қуйилмоқда. Ҳамма ҳаракатда: кимдир цемент, кимдир шағал, кимдир ғишт келтириб Аллоҳнинг уйини бунёд этиш учун ихлос ила хизмат қилаётирлар. Уларнинг кўрсатган ҳимматлари, зарра мисқолчалик хизматлари учун ҳадиси шарифларда ваъда қилинган улуғ ажрлар, жаннат мукофотлари насиб бўлсин иншааллоҳ!

Хонақоҳ томини ёпиб, ташқи қисмини битказиб олгач, кейинги йилдан насиб бўлса 50 ўринлик таҳоратхона, аёллар ҳамда имконияти чекланганлар учун махсус таҳоратхона ҳам қуришни режалаштиряпмиз”, дейди масжид имом-хатиби Азамат домла Шарофиддинов.

Аллоҳ таоло байтининг ободлиги йўлида қилинаётган ҳар бир ҳаракатга Ўзи баракотлар ато этсин, масжид тез орада қад кўтариб, халқнинг қувончига, иймон ва маърифатининг юксалишига сабаб бўлсин!      

Масжид қурилишида ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида бўлганлар учун қуйидаги расмий ҳисоб-рақамларни келтириб ўтамиз:

Ҳ/р: 20208000903942156001

“Микрокредитбанк” АТБ Жиззах ш. бўлими

CLICK, PAYME:

8600 0532 9838 3759  03/23

SHAROFIDDINOV AZAMAT  KP (UZ CARD)

+99 893 302 19 99

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

2820 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top