Ўзбекистон янгиликлари

Ўтказиб юборманг: БУГУН СОАТ 15:30 ДА "ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИ" ВИДЕОЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун соат 15:30 да ижоза соҳиби Алижон қори Файзулла Махдум ўғли томонидан видеотасмага ёзилган 30 порали Қуръони карим тиловатининг онлайн тақдимоти muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўтказилади. Унда ушбу хайрли иш ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Тақдимотда Алижон қори Файзулла Махдум ўғли ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этади.

Ҳурматли Қуръон шайдолари, muslim.uz портали жамоаси моҳи Рамазон муносабати билан мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ижоза соҳиби Алижон қори Файзулла Махдум ўғлининг Қуръони каримнинг 30 жуз тиловатини ҳар куни саҳарлик чоғида Тошкент вақти билан эрталабки соат 04:00 дан бошлаб, бир порадан намойиш этишни режа қилинган.

Мана шундай ҳузурбахш кунларда Аллоҳ таолонинг каломи тиловатини қуйидаги линклар орқали томоша қилинг! Бу файзли онларни яқинларингиз ва аҳли оилангизга ҳам тортиқ этинг!

Аллоҳ таоло ушбу лойиҳамизни муборак қилсин!

1227 марта ўқилди

Янгиликлар

Top