Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Январ, 2026   |   25 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:36
Шом
17:21
Хуфтон
18:39
Bismillah
14 Январ, 2026, 25 Ражаб, 1447

Солиҳлардан эмасман, деб умидингни узма!

30.07.2025   10380   1 min.
Солиҳлардан эмасман, деб умидингни узма!

Аҳли илм ва солиҳларга муҳаббат қилинг ва давраларида бўлинг. Шояд, шафоатлари етса:


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Солиҳларни севаман, гарчи улардан эмасман,
Шояд, улар орқали шафоатга эришсам.
Тижорати гуноҳ бўлганларни суймасман,
Гарчи улар каби тижоратим(из) бир бўлса ҳам.


Язид ибн Ҳорун раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад ибн Язид Воситий вафот этгач, тушимда уни кўрдим ва:

“Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?” деб сўрадим.

“У Зот мени мағфират қилди” деди.

“Нима учун?”, деб сўрадим. У бундай деди:

“Жума куни аср намозидан кейин бир мажлисда эдик. Абу Амр ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумуллоҳ ҳам келиб, дуо қилишди, биз “омин” деб турдик. Шу туфайли мағфират қилиндик”.


Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Отам ўн беш ёшга тўлганимда менга: Ортиқ ёш бола эмассан. Яхшилик ортидан бор, шунда солиҳ кишилар қаторида бўласан, дедилар. Шундан бери маслаҳатларидан чиқмадим(Ибн Жавзий, Сойдул Хотир).

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким оила қуришга қодир бўлмаса...

03.11.2025   8585   1 min.
Ким оила қуришга қодир бўлмаса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

حدثنا عيسى بن أحمد العسقلاني وأبو عبيدة السري بن يحيى بن السري قال: نا يعلى بن عبيد نا الأعمش عن عمارة عن عبد الرحمن بن يزيد قال: قال عبد الله: كنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم شبابا ليس لنا شيء قال :يا معشر الشباب من استطاع منكم الباءة فليتزوج  فإنه أغض للبصر وأحصن للفرج ومن لم يستطع فعليه بالصوم فإن الصوم له وجاء.


Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам билан бирга эдик. Ҳеч нарсамиз йўқ йигитлик чоғимиз эди. У зот алайҳиссалом: Эй ёшлар! Сизлардан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Зеро, бу кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун бичилишдир”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Мақолалар