Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عبد الكريم بن الهيثم نا أبو اليمان أخبرني شعيب نا عبد الله بن أبي حسين حدثني نوفل بن مساحق عن سعيد بن زيد عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه قال: إن هذه الرحم شجنة من الرحمن فمن قطعها حرم الله عليه الجنة.
Саид ибн Зайддан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Албатта, бу раҳм Раҳмондан ўзакдошдир. Ким уни узса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади”, дедилар.
Изоҳ: Ислом гўзал ахлоқ дини бўлиб, ор-номусни сўз ёки амал билан поймол қилишдан сақлашни буюрган. Шулардан бири қариндошлик ришталари бўлиб, уни узмасликни буюрган. Чунки силаи раҳмни узиш одамлар ўртасида адоват ва нафрат келтириб чиқаради.
“Раҳм Раҳмондан ўзакдошдир” деган жумлани “Раҳм” Аллоҳ таолонинг “Раҳмон” исмидан олингандир”, деб тушуниш мумкин.
Баъзи муҳаддислар ўзакдош борасида, “Раҳм” сўзининг ҳарфлари Аллоҳнинг “Раҳмон” исмида мавжуд. Томирлар бир-бирига кириб кетгани каби чамбарчасдир.
Раҳм Аллоҳ таолонинг раҳмати нишонасидир, деганлар. Ким силаи раҳмдан юз ўгириб, риштани узса ва яхшилик билан қўшилмаса, Аллоҳ таоло унга жаннатга киришни ҳаром қилар экан.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
Тошкент ислом институтида “Сентябрь – Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” доирасида институтнинг 3-курс талабалари ўртасида "Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Умиджон Ходжаев, институт ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, шунингдек, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи иштирок этди.
Мусобақа анъанага мувофиқ Қуръон тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақада 3-курс талабаларидан иборат Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари ўртасида қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.
Якунда биринчи ўрин Ибн Касир жамоасига, иккита иккинчи ўрин Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоаларига насиб этди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига бағишланган ана шундай тадбирлар "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати