Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Март, 2026   |   22 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:24
Қуёш
06:42
Пешин
12:38
Аср
16:39
Шом
18:29
Хуфтон
19:41
Bismillah
11 Март, 2026, 22 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди

19.01.2026   7180   1 min.
Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди

Бугун, 19 январь куни Қоҳирада Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ташаббуси билан ташкил этилган сунъий интеллект даврида касблар ва соҳалар истиқболига оид халқаро конференция бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. 

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган анжуман очилиш маросимида Миср Вақф вазири, профессор Усома Саййид Азҳарий, Миср бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, мамлакат муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, таниқли уламо Шавқий Аллом, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Талъат Тожиддин, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш раиси Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла каби давлат ва дин арбоблари, мусулмон оламининг нуфузли шахслари  ҳамда 50 га яқин давлатдан илмий тадқиқот ва диний муассасаларнинг олим ва мутахассислари қатнашмоқда. 

Халқаро анжуманда иштирокчилар сунъий интеллект даврида илм-фан, соҳалар ва касб-ҳунарнинг тараққиёт ривожидаги ўрни ва истиқболи тўғрисида маъруза қилишади. Шунингдек, Ислом оламида айни йўналишдаги амалий ютуқлар сарҳисоб қилиниб, замонавий фиқҳий масалаларга биргаликда ечим бериш каби илмий масалалар муҳокама этилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда Рамазон шукуҳи: ифторлик ва хайрия тадбирлари давом этмоқда

11.03.2026   211   1 min.
Наманганда Рамазон шукуҳи: ифторлик ва хайрия тадбирлари давом этмоқда

Рамазон — меҳр-мурувват, саховат ва шукроналик ойи. Бу муборак кунларда “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси асосида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш хайрли анъанага айланган.

2026 йил 6 март куни Наманган вилояти ҳудудларида кам таъминланган оилалар учун ифторликлар ташкил этилди.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон тумани Чуст кўприк маҳалласида истиқомат қилувчи, нуринийси бор оила Абдусаттаров Мухторхон хожи отани хонадонида бўлишди. Мазкур хонадонда ифторлик дастурхони ёзилиб, оила аъзоларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам хайрли тадбирлар ўтказилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари