Инсон яшар экан, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.
Бухоронинг буюк имомларидан бири, дарс мажлисида ўтирганларида, дарс орасида баъзан туриб ўтирар экан. Шу ҳақда ундан сўрашибди. Ул зот: “Устозимнинг ўғли болалар билан кўчада уйнаб юрибди. Аҳёнда масжид эшигига келиб кетар эди. Уни ҳар кўрганимда устозимнинг таъзими учун унга ўрнимдан турар эдим”, дебдилар.
Мана тарбия, мана устозга бўлган ҳурмат. Устоз ота каби, улуғ зот дейди халқимиз.
Бир кишидан:
– Нима учун устозингни отангдан афзалроқ ҳурмат қиласан? – деб сўрадилар.
– Чунки, отам мени ўткинчи дунёга олиб келди, устозим эса боқий ҳаёт бағишлади, – деб жавоб берди.
Кўз нури ва қалб қўрини устоздек машаққатли ва фидокорона касбга бағишлаган азизларимизни самимий қутлаб, миннатдорчилик билдириш биз шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир!
Шунга асосан бугун Тошкент ислом институтида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис маслаҳатчиси Абдулҳамид домла Турсунов, Дин ишлари бўйича қўмита “Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими” бошлиғи Бобомурод Рустамов, ЎМИ Таълим бўлими мутахассиси Салоҳиддин Шерхонов, ТИИ собиқ ректори Абдуқаюм домла Азимов, фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидов, фахрий ўқитувчилар Илҳомжон домла Эшонжонов, Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Зокиржон домла Шарипов ҳамда институтмизнинг ўқитувчи-мураббийлари ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан очиб, ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари ҳақида гапирди. Сўнгра, ЎМИ раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ўқитувчиларга йўллаган табригини эътироф этиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар барчани қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этдилар.
Шунингдек тадбирда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институти фаолиятида фидокорона меҳнати, институт фаолиятини ривожлантириш, диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат тадбирларида фаол иштирок этгани, ёш авлодни тарбиялашда ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги кўрсатган беқиёс хизматлари учун бир гуруҳ устоз мураббийлар институт томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар шунингдек, фахрий ўқитувчи ва устозларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар!!!
Барча устозларимизни институтимиз жамоаси номидан – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Устозлик мақоми – олий саодат. Камолот йўлида бизга сабоқ, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган мухтарам устозу муаллимларимиз олдида бир умр қарздормиз. Аллоҳ шарафли ва масъулиятли касбда собитқадам бўлган азиз устоз-муаллимларимизга туганмас куч-қувват, меҳр-муҳаббат берсин, илму билимларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф этсин!
Фарзанд ва шогирдларингиз бахти ва камолини кўриш доимо сизларга насиб этсин. Машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ташаддуд йўналиши тарафдорлари динни фақатгина Қуръон ва Суннат деб талқин қилиб, ҳар бир масалага далил сўрайверишади, чунки улар иккинчи таърифдан, яъни «Фиқҳ илми – мукаллафлар қиладиган амалларнинг ҳолатини ҳалол ёки ҳаромлик, фасод ёки саҳиҳлик жиҳатидан ўрганадиган илмдир», деган таърифдан ғофил қолишган.
Демак, фақиҳнинг иши шифокорнинг ишидек экан. Ҳозир шифокорнинг ҳузурига бориб, «Қорним оғрияпти», дейсиз. У сизга: «Нима единг? Нима ичдинг? Қон босиминг борми? Қандли диабет билан оғримаганмисан?» деган саволларни беради. Кейин дори ёзиб беради. Шифокорнинг иши шунақа. Ўша шифокордан: «Сиз айтган фалон дори қандай тайёрланган?» деб сўрайсизми? Йўқ. Бу соҳанинг ўз мутахассислари бўлади – доришунослар.
Худди шунга ўхшаб, муҳаддислар ҳам фақиҳларга: «Сизлар табибсизлар, бизлар эса доришунос», дейишади. Ҳа, фақиҳлар шифокорга ўхшайди, уларнинг амали ҳукм чиқариш бўлади. Уларни бирор ташкилот деб олсак, одамлар уларга никоҳ ва талоқ, савдо-сотиқ масалалари бўйича мурожаат қилишса, ҳолатга қараб, ҳукм чиқариб беришади. Демак, фақиҳлар мукаллафлар қилаётган амалларнинг ҳолати ҳақида баҳс қилишади, уларнинг далили ҳақида эмас. Далилнинг баҳсини қила оладиган зотлар эса мутлақ мужтаҳидлардир.
Бир масаланинг далили мужтаҳид томонидан Қуръон ва саҳиҳ Суннатдан олинганига ишонч ҳосил қилмасак, уни қабул қилмаймиз.
Мужтаҳидлар кимлар? Улар саҳоба, тобеъин ва мазҳаб имомларидир. Ҳукм фақат ҳанафий, моликий, шофеъий ёки ҳанбалий мазҳаби уламолари томонидан чиқарилган бўлсагина қабул қиламиз. Масалан, бир ҳукмнинг Абу Ҳанифага нисбат берилганини кўрсак, аниқ биламизки, у зот ҳеч қачон далилсиз гап айтмаганлар. Оддий муфтий эса мазҳабни пухта ўргангач, мана шу мазҳаб асосида фатво беради, чунки унинг олдида мутлақ мужтаҳидлардан етиб келган, ишончли, мазҳабда қарор топган ҳукмлар бўлади. Биз ҳукмни мана шундай мазҳабдан содир бўлсагина қабул қиламиз. Фармацевт одам дорини фақат ишончли корхонадан олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муҳрланган ҳолатда бериши керак бўлганидек, биз ҳам ҳукмни фақатгина ишончли, муҳр босилган мазҳаб томонидан берилгандагина қабул қиламиз. Шундагина кўнглимиз хотиржам бўлади.
Масалан, камина ходимингизнинг иши ҳам шахснинг ҳолатларини ўрганишдир. Фалончида нима содир бўлди, нега хотинини талоқ қилди, унинг ҳолати қандай? Шуларни билиб, сўнг унга мазҳабдан ҳукм айтаман. Мен шифокор бўлсам-у, доришунос бўлмасам, лекин ўзимча бориб, дори тайёрласам, беморни ўлдириб қўйиши мумкин, чунки менинг ишим уни даволашдир, унга дори тайёрлаш эмас. Дорини шу соҳанинг мутахассислари тайёрлайди. Бунинг учун жуда катта илм, тажриба керак. Энди мен фақиҳ бўла туриб, янгитдан ҳукм чиқариш билан шуғуллансам, «Фалончининг хотинига талоқ тушибди», деб фатво бериб юбораман, Фалончининг қўлини кесишга ҳукм қиламан, яна кимнингдир ҳаётини барбод қиламан, натижада бутун жамиятни бузиб юбораман. Эътибор беряпсизларми?! Шундай ҳолат юзага келади!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан