Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Июн, 2026   |   7 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
22 Июн, 2026, 7 Муҳаррам, 1448
Мақолалар

Дажжол Макка ва Мадинадан бошқа барча юртларга киради

03.01.2025   8269   6 min.
Дажжол Макка ва Мадинадан бошқа барча юртларга киради

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ مِنْ بَلَدٍ إِلَّا سَيَطَؤُهُ الدَّجَّالُ إِلَّا مَكَّةَ وَالْمَدِينَةَ وَلَيْسَ نَقْبٌ مِنْ أَنْقَابِهَا إِلَّا عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ صَافِّينَ تَحْرُسُهَا فَيَنْزِلُ بِالسَّبْخَةِ فَتَرْجُفُ الْمَدِينَةُ ثَلَاثَ رَجَفَاتٍ فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ مِنْهَا كُلُّ كَافِرٍ وَمُنَافِقٍ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дажжол Макка билан Мадинадан бошқа ҳар бир юртни албатта оёқости қилади. Иккисининг ҳар бир йўлини фаришталар саф бўлиб қўриқлайдилар. Шунда у тузли ерга тушади. Кейин Мадина уч марта титрайди, ундан барча кофир ва мунофиқлар у (Дажжол) томонга чиқади».

Шарҳ: Дажжол Мадинаи Мунавварани қўриқлаб турган фаришталарни кўриб, тузли ерда тўхтайди. Унинг келганини эшитиб, Мадинадаги барча кофир ва мунофиқлар чиқиб, унинг олдига боришади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ فَكَانَ فِيمَا حَدَّثَنَا قَالَ: يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ فَيَنْتَهِي إِلَى بَعْضِ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ هُوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خَيْرِ النَّاسِ فَيَقُولُ لَهُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ أَتَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ فَيَقُولُونَ: لَا، قَالَ: فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ فَيَقُولُ حِينَ يُحْيِيهِ وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ قَطُّ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّيَ الْآنَ قَالَ: فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Дажжол ҳақида узоқ гапирдилар. У зот бизга гапирган нарсалар ичида қуйидагилар бор эди: «Дажжол келади. Мадинанинг йўлларидан кириш унга ҳаром қилинган. У Мадинанинг яқинидаги тузли ерлардан бирига етиб, тўхтайди. Ўша куни унинг олдига одамларнинг яхшиси (ёки одамларнинг яхшиларидан бири) чиқиб, «Гувоҳлик бераманки, сен –
Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга айтиб берган Дажжолсан!» дейди. Шунда Дажжол: «Айтинглар-чи, агар мана буни ўлдириб, кейин тирилтирсам ҳам шак қиласизларми?» дейди. «Йўқ!» дейишади. Шунда у ҳалиги одамни ўлдириб, кейин тирилтиради. У бўлса тирилганидан кейин «Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон сени ҳозиргидек яхши танимаганман», дейди. Дажжол уни яна ўлдирмоқчи бўлади, лекин бунга қодир бўла олмайди».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Шундоқ қилиб, Дажжол ўзига эргашганлар олдида шарманда бўлади.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَخْرُجُ الدَّجَّالُ، فَيَتَوَجَّهُ قِبَلَهُ رَجُلٌ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ، فَتَلْقَاهُ مَسَالِحُ الدَّجَّالِ، فَيَقُولُونَ لَهُ: أَيْنَ تَعْمِدُ؟ فَيَقُولُ: أَعْمِدُ إِلَى هَذَا الَّذِي خَرَجَ، فَيَقُولُونَ لَهُ: أَوَ تُؤْمِنُ بِرَبِّنَا؟ فَيَقُولُ مَا بِرَبِّنَا خَفَاءٌ فَيَقُولُونَ: اقْتُلُوهُ، فَيَقُولُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: أَلَيْسَ قَدْ نَهَاكُمْ رَبُّكُمْ أَنْ تَقْتُلُوا أَحَدًا دُونَهُ؟ قَالَ: فَيَنْطَلِقُونَ إِلَى الدَّجَّالِ، فَإِذَا رَآهُ الْمُؤْمِنُ، قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ هَذَا الدَّجَّالُ الَّذِي ذَكَرَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: فَيَأْمُرُ الدَّجَّالُ بِهِ فَيُشَبَّحُ، فَيَقُولُ: خُذُوهُ وَشُجُّوهُ فَيُوسَعُ ظَهْرُهُ وَبَطْنُهُ ضَرْبًا، فَيَقُولُ: أَوَ مَا تُؤْمِنُ بِي؟ قَالَ: فَيَقُولُ: أَنْتَ الْمَسِيحُ الْكَذَّابُ، قَالَ: فَيُؤْمَرُ بِهِ فَيُؤْشَرُ بِالْمِئْشَارِ مِنْ مَفْرِقِهِ، حَتَّى يُفَرَّقَ بَيْنَ رِجْلَيْهِ، ثُمَّ يَمْشِي الدَّجَّالُ بَيْنَ الْقِطْعَتَيْنِ، ثُمَّ يَقُولُ لَهُ: قُمْ، فَيَسْتَوِي قَائِمًا، ثُمَّ يَقُولُ لَهُ: أَتُؤْمِنُ بِي؟ فَيَقُولُ لَهُ: مَا ازْدَدْتُ فِيكَ إِلَّا بَصِيرَةً، ثُمَّ يَقُولُ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّهُ لَا يَفْعَلُ بَعْدِي بِأَحَدٍ مِنْ النَّاسِ، قَالَ: فَيَأْخُذُهُ الدَّجَّالُ لِيَذْبَحَهُ، فَيُجْعَلَ مَا بَيْنَ رَقَبَتِهِ إِلَى تَرْقُوَتِهِ نُحَاسًا، فَلَا يَسْتَطِيعُ إِلَيْهِ سَبِيلًا، قَالَ: فَيَأْخُذُ بِيَدَيْهِ وَرِجْلَيْهِ، فَيَقْذِفُ بِهِ فَيَحْسِبُ النَّاسُ أَنَّمَا قَذَفَهُ إِلَى النَّارِ، وَإِنَّمَا أُلْقِيَ فِي الْجَنَّةِ»، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: «هَذَا أَعْظَمُ النَّاسِ شَهَادَةً عِنْدَ رَبِّ الْعَالَمِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дажжол чиқади. Мўминлардан бир киши у томон боради. Уни Дажжолнинг силоҳли одамлари учратиб, «Қаёққа бормоқчисан?» дейишади. «Анави чиққан одамнинг олдига бормоқчиман», дейди. «Роббимизга иймон келтирасанми?» дейишади. «Роббимиз(нинг сифатлари) махфий эмас», дейди. «Уни ўлдиринглар!» дейишади. Сўнгра улар бир-бирига «Роббимиз менинг изнимсиз ҳеч кимни ўлдирманглар демаганмиди?» дейишади. Сўнг Дажжолнинг олдига боришади. Мўмин уни кўриши билан, «Эй одамлар! Манави Расулуллоҳ алайҳиссалом айтган Дажжол!» дейди. Шунда Дажжол уни юз тубан ётқиздириб, «Уни ушлаб, уринглар!» дейди. Унинг елкасига, қорнига калтак ёғилади. Кейин у: «Менга иймон келтирмайсанми?» дейди. Мўмин «Сен каззоб Масийҳсан!» дейди. Амр қилиниб, унинг бошидан арра солиб, икки оёғи орасидан ажратиб ташлашади. Сўнгра Дажжол икки бўлакнинг орасида юриб, унга «Тур!» дейди. У туради. Кейин Дажжол унга «Энди менга иймон келтирасанми?» дейди. «Сен ҳақингдаги билимим зиёда бўлди, холос! Эй одамлар! Бу мендан кейин бирор кишига бундай қила олмайди!» дейди. Сўнг Дажжол яна уни сўймоқчи бўлади, аммо унинг бўйни билан кекирдаги мисга айлантириб қўйилиб, уни сўя олмайди. Кейин унинг қўл-оёғидан тутиб, улоқтиради. Одамлар уни дўзахга улоқтирди, деб ўйлашади, аслида эса жаннатга улоқтирган бўлади».

Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бу – оламларнинг Робби наздида одамларнинг энг улуғ шаҳидидир», дедилар».

Муслим ривоят қилганлар.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Отамдан қолган сабоқлар: Онамга бирорта марта овозимни кўтарганим йўқ

22.06.2026   1978   2 min.
Отамдан қолган сабоқлар: Онамга бирорта марта овозимни кўтарганим йўқ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўсмир эдим. Ўсмирлик шундай даврки, инсон ўзини катта бўлиб қолган, ҳеч ким унга тенг келолмайдигандек ҳис қилади.

Бир куни онам билан орамизда келишмовчилик чиқди. Аниқ нима сабаб бўлганини эслолмайман, лекин бир нарсани яхши эслайман: мен онамга овозимни баландлатган эдим.

Отам ишдан уйга қайтгач, онам унга бўлган воқеани айтиб берди. У мени дарҳол чақирди:

– Гаплашайлик, – деди.

Биз меҳмонхонада ёлғиз қолдик. Отам, Аллоҳ раҳмат қилсин, кўп гапирадиган инсон эмас эди. Аммо у гапирса, сўзлари олтиндек қадрли бўларди.

У аввал менинг гапларимни, вазиятга менинг кўзим билан қараб тинглади. Сўнг бироз сукут сақлаб:

– Ўғлим, эҳтиёт бўл. Онангга овозингни кўтаришингдан бошқа ҳамма нарсани тушуниш мумкин. Аммо бунга йўл қўймайман. Агар ўзингни тарбиялай олмасанг, сени тартиб-интизом ўргатиладиган жойга юбораман. У ерда сенга одоб ва ҳурматни ўргатишади. Тушундингми? – деди.

Шу билан суҳбат тугади.

Шундан сўнг онамга бирорта марта овозимни кўтарганим йўқ.

Отам уришмади, менга бақирмади ҳам. Аммо бир неча сониялик қатъий сўзи билан ҳаётим давомида ўтиб бўлмайдиган чегарани белгилаб қўйди.

Бугун, орадан йиллар ўтиб, ўша лаҳзани эслар эканман, ўсмирлик даврида отанинг қандай катта қалқон эканини тушунаман.


Она – оиладаги меҳр ва ҳурматни сақловчи зот. У жонини хавфга қўйиб фарзандни дунёга келтиради, тунларини бедор ўтказади, чарчоқларини яширади...

Аммо айрим фарзандлар улғайгач бу қийинчиликларнинг барчасини унутиб, онасига бепарво муносабатда бўлади. Ана шундай пайтда отанинг ҳақиқий вазифаси намоён бўлади.

Ҳақиқий ота қўпол бўлиши билан эмас, балки керакли пайтда қатъиятлиги билан оиласини ҳимоя қилади.

Ота – оиланинг умуртқа поғонасидир. Агар у заифлашса, бутун оила зарар кўради.


Бугун англаяпманки, отамнинг ўша куни айтган сўзлари таҳдид эмас, балки онамни ҳимоя қилиш эди. Бу – мени келажакда ҳурматли инсон бўлиб улғайишим учун қилинган ҳимоя эди.

Отам ҳақида қанча шеър ёзмайлик, қанча сўз айтмайлик, унинг қадрини тўлиқ ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун отангиз борида унинг қадрига етинг. Унинг кетишини кутманг. Чунки айрилиқдан кейинги кўз ёшлар тирикликдаги меҳрнинг ўрнини боса олмайди.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар