Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Август, 2025   |   4 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:20
Қуёш
05:44
Пешин
12:30
Аср
17:08
Шом
19:08
Хуфтон
20:25
Bismillah
27 Август, 2025, 4 Рабиъул аввал, 1447

Саудия Арабистони Вақф фондига 20 000 нусха Қуръони карим ҳадя қилди

07.05.2021   2031   1 min.
Саудия Арабистони Вақф фондига 20 000 нусха Қуръони карим ҳадя қилди

Кеча, 6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли билан самимий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув пойтахтимиздаги "Ҳазрати Имом" мажмуасидаги "Мўйи муборак" музейида бўлиб ўтди. Дастлаб меҳмонлар музейда жойлашган "Ҳазрати Усмон мусҳафи"ни зиёрат қилишди.

Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликда қилинаётган хайрия тадбирлари ва уларнинг давомий бўлишлиги ҳақида сўз юритишди.

Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди. Бунинг учун Фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлиги билдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+)

25.08.2025   2020   1 min.
Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+)

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 


Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам ана шундай тадбирлардан бири ўтказилди. Унда аҳоли ўртасида тинчлик ва тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиб, ёш авлодни маънавий поклик, ватанпарварлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ёшларимиз қалбида маънавий бағрикенглик ва юртга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ имом-хатиблар:


Мансуров Яҳё  – Қарши шаҳар бош имом-хатиби;


Муродуллаев Исо – Қарши тумани “Сарой” масжиди имом-хатиби;


Нуриддинов Муродуллахон – Қамаши тумани “Қоратепа” масжиди имом-хатиби;


Жўраев Валижон – Миришкор тумани “Гулистон” масжиди имом-хатиби;


Мухторов Фазлиддин – Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби;


Шоимов Нормурод – Китоб тумани “Севаз” масжиди имом-хатиби.


Қашқадарё вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланди. 

 

Шунингдек, футбол бўйича Қашқадарё вилояти вакиллиги кубоги учун финал учрашуви ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+) Қашқадарёлик имом-хатиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари