20000 мусулмон намозхонлар Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида Исроил Оккупация Маъмуриятининг (ИОА) қатъий чоралари остида жума намозини ўқидилар.
Масжид воизи Шайх Юсуф Абу Шеина хутбада ИОА нинг Қуддусда ва Ал-Ақсо масжидида назорат чоралари кучайиши тўғрисида огоҳлантирган.
Ўз навбатида, Қуддусдаги Ислом вақфлари бўлими масжид эшиклари ва ҳовлиларига соқчилар ва кўнгиллиларни жойлаштириб, мусулмон намозхонларни масофани сақлашларини ва намоз пайтида ниқобда бўлишларини назорат қилди.
islom.uz
Савол: Мен яқинда намоз бошлаганим учун аттаҳиёт ва саловатларни секин ўқийман. Масжидда имом салом берганда мен энди аттаҳиётни тугатган эдим. Имом саломидан кейин саловатларни ўқиб кейин салом бердим. Намозим бузилмаганми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аслида бундай ҳолатда аттаҳиётдан кейин салом беришингиз керак эди. Чунки имомга эргашиш вожиб, салавотни ўқиш эса суннат амалдир. Вожиб суннатдан юқори тургани учун суннат тарк этилиб, вожибга амал қилинади.
Салавотни ўқиб, кейин салом берганингиз учун намозингиз бузилмаган, аммо кейинги намозларда юқоридаги ҳукмга амал қилинг. Чунки вожиб амалларда имомга кечикмай эргашиш ҳам вожиб саналиб, бунга амал қилмаслик гуноҳкорликка олиб келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.