Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Март, 2026   |   17 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:50
Пешин
12:39
Аср
16:34
Шом
18:23
Хуфтон
19:35
Bismillah
06 Март, 2026, 17 Рамазон, 1447

Фарғоналик ўқитувчининг 9 нафар ўқувчиси вилоят олимпиадаси ғолиби бўлди

25.01.2021   1783   1 min.
Фарғоналик ўқитувчининг 9 нафар ўқувчиси вилоят олимпиадаси ғолиби бўлди

Фарғона вилоятида информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг олимпиадага чиққан барча ўқувчилари республика босқичига йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

Одинахон Йўлдошева – Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси.

Ўқитувчининг 9-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.

«Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқидилдан ёндашиши сабаб. Бу ютуқ Одинахон Йўлдошеванинг бошқа ҳамкасбларига ҳам намуна бўлишига ишонамиз», – дейилади вазирлик хабарида.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа)

06.03.2026   1267   1 min.
Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа)

Шу йил 5 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар "Сирож солиҳ" жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга Рамазони шариф фазилати, зикру тасбеҳнинг фойдалари тўғрисида гўзал суҳбат қилиб бердилар. 
 
Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларга бу йил Рамазони шариф юртимизда ўзгача шукуҳда ўтаётгани, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси ҳам ўтиб бораётгани, ушбу фурсатдан фойдаланиб, кўпроқ дуою илтижо, зикру истиғфор айтиш лозимлигини баён этдилар. 
 

Мазмунли маъруза давомида Қуръони каримдаги: «Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28) оятини шарҳлаб, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топиши, чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканини ҳис этиши ва дунё-ю у охиратнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши билишини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар.  


Манфаатли суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан бутун дунё, хусусан, юртимизда тинчлик-осойишталик бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. 
#xabar #taroveh #muftiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа) Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа) Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа) Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа) Рамазоннинг ғанимат дамлари ва зикрнинг фазилати (фотолавҳа)
Дунё янгиликлари