Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Феврал, 2026   |   24 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:03
Қуёш
07:22
Пешин
12:42
Аср
16:11
Шом
17:57
Хуфтон
19:10
Bismillah
12 Феврал, 2026, 24 Шаъбон, 1447

Ўзбекистон – бой маданият, қадимий тарихга эга мамлакат

12.01.2021   1842   2 min.
Ўзбекистон – бой маданият, қадимий тарихга эга мамлакат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг исломшунос, шарқшунос олимларидан иборат делегация Германиянинг нуфузли университетлари, илмий-тадқиқот марказлари, музей ва қўлёзма фондларида бўлиб, соҳа мутахассислари билан учрашув ҳамда мулоқотлар ўтказганди.

Сафар давомида Германия ва Ўзбекистонда исломшуносликка ихтисослаштирилган таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, буюк аллома ва аждодларимизнинг Германияда сақланаётган нодир асарларини ўрганиш, ҳамкорликда конференциялар, илмий семинарлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган эди.

Ана шу келишувларга мувофиқ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё — Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарлар ўтказилмоқда.

Ана шундай мулоқотларнинг дастлабкиси Гамбург университети ҳузуридаги Осиё — Африка тадқиқотлар институти директори, профессор Стефан Хайдманнинг “Бухоронинг Ислом салтанатига интеграцияси” мавзуидаги маъруза билан бошланди. Унда нафақат Ўзбекистон ва Германия илмий доиралари вакиллари, балки АҚШ ва Миср Араб Республикасининг шарқшунос ва исломшунос олимлари ҳам иштирок этди.

Яқинда мазкур онлайн-семинар дастуридан ўрин олган навбатдаги маъруза тингланди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, доцент Шовосил Зиёдов “Бухоро кутубхоналари тарихи” мавзуида сўз юритди.

Олим маъруза давомида Бухородаги илк кутубхоналар, Хожа Муҳаммад Порсо кутубхонасига оид янги маълумотлар, Жўйбор хожаларининг Говкушон кутубхонасига вақф қилган китоблари, Бухоро қозикалонларининг сулолавий кутубхоналарига доир қимматли маълумотлар берилди.

— Кутубхоналар тарихини ўрганиш Ўзбекистон ҳудудидаги илмий-маърифий даражани аниқлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, Ўрта Осиё тарихи бўйича шуғулланаётган тадқиқотчилар учун муҳим маълумотларни тақдим этиши табиий, — дейди Шовосил Зиёдов.

Олимнинг фикрича, мазкур тадқиқотдан кўзланган мақсад Бухоро ҳудудида мавжуд бўлган кутубхоналарни аниқлашдан иборат. Ўзбекистон қўлёзма фондларида сақланаётган айрим асарларнинг келиб чиқиш тарихи номаълум бўлиб қолаётган эди. Семинар Марказий Осиёда мавжуд бўлган китобат тарихи ва кутубхоначилик маданиятини тадқиқ этиш, ушбу ҳудудда яшаб ўтган зиёлиларнинг ҳаёти тўғрисида тўлиқ ва объектив билимга эга бўлиш, янги илмий маълумотлар билан танишишга имкон берди.

Германиялик олимлар иштирокидаги илмий семинарлар шу йилнинг март ойига қадар давом этади. Унда Ўзбекистон заминининг бой тарихи ва маданиятига оид долзарб мавзуларда маърузалар тингланади.

Манба: “Халқ сўзи” газетаси
2021 йил 12 январь, № 7 (7787)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди!

11.02.2026   5772   1 min.
​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди!

Муборак Рамазон ойи арафасида Урганч тумани аҳли учун чинакам маънавий туҳфа тақдим этилди. Замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Қамбар бобо” жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Хоразм вилояти бош имоми Хайрулла домла Абдуллаев иштирок этиб, йиғилганларни янги масжид билан қутлади ва масжидларни обод қилишнинг улкан ажру савоблари ҳақида сўзлади. 
 

800 нафар намозхонга мўлжалланган ушбу муҳташам маскан юртимиздаги хайрли бунёдкорлик ишларининг ёрқин намунаси бўлди.

Тадбир якунида нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан юрт тинчлиги ҳамда ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳаққига хайрли дуолар қилинди. 


Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди! ​Рамазон туҳфаси: Урганчда қайта қурилган “Қамбар бобо” масжиди очилди!
Дунё янгиликлари