Туркиядаги “Вақф” хайрия жамғармаси “Совғам Қуръон бўлсин” шиори остида дунёнинг 80 та давлатига миллионга яқин Мусҳафи шарифни ҳадя тариқасида улашди.
Мамлакатдаги “Вақф” хайрия жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Эҳсан Aчик матбуотга берган баёнотида бундай деди: “Биз Қуръони карим маъноларини 20 та тилга таржима қилинган нусхасини босиб чиқдик. 2015 йилдан буён давом этаётган ушбу акция доирасида Туркия ва бошқа 80 га яқин хориж мамлакатидаги эҳтиёжманд кишиларга 977 101 дона Қуръони карим китобини етказиб бердик”.
Маълумот учун, Қуръони карим китобининг 645 минг 260 дона нусхаси хорижга, 331 минг 841 донаси эса Туркия ҳудудида тарқатилган.
– Хайрия жамғармамизнинг “Ҳар бир уйга Қуръони каримни киритиш” шиори доирасида хориж давлатларидаги ёғоч тахталарга Қуръони карим оятларини ёзиб ёдлаётган юз минглаб ёшларнинг орзусини амалга оширишга эришдик”, дейди Эҳсан Aчик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими
Ушбу англашув меморандуми икки томон ўртасида илмий салоҳиятни кенгайтириш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик соҳаларини ривожлантиришга бўлган эътиборни акс эттиради.
Учрашувда қуйидагиларга эришилди;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ҳадис илми мактаби ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Термизий номидаги ислом институти ўртасида англашув меморандумларини имзоланиши шулар жумласидандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати