Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2025   |   22 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:06
Қуёш
05:33
Пешин
12:32
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:45
Bismillah
16 Август, 2025, 22 Сафар, 1447

БАА аҳолиси Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб дуо қилишади

17.12.2020   2356   1 min.
БАА аҳолиси Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб дуо қилишади

Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Халифа бин Заед ал Нахайян мамлакатнинг барча масжидларида 18 декабрь жума намози бошланишидан ўн дақиқа олдин Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб дуо ўқилсин, дея даъват қилди деб хабар қилмоқда амирлик Gulf Today нашри.
Хабарда таъкидланишича, имомлар дуо қандай ўқилиши юзасидан махсус тушунтириш ишларини олиб боришади, масжидларда эса шу мавзуга бағишланган махсус маърузалар ташкиллаштирилади.

Islam.ru хабарига кўра, ушбу араб мамлакатидаги об-ҳаво сўнгги кунларда беқарор бўлиб қолди. Душанба куни тушдан кейин ҳарорат бир неча даражага кўтарилди ва кечқурун у кескин тушиб кетди.
БАА об-ҳаво агентлигининг маълум қилишича, ушбу сешанба куни қайд этилган энг паст ҳарорат мамлакатнинг тўртинчи энг гавжум шаҳри ал-Айн шаҳри чеккасидаги Ракне туманида 7.4°C ни ташкил этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар хорижнинг етакчи нашрлари нигоҳида

15.08.2025   4444   1 min.
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар хорижнинг етакчи нашрлари нигоҳида

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида диний-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилмоқда.


Дунё мусулмонлари ҳаётига оид энг ишончли ва холис маълумотлар эълон қилувчи таниқли “Islamonweb” порталида Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукран Абдулраҳмон ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шаҳзод Исломовнинг “Илм – миллий тараққиёт ва глобал тинчликнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусидаги мақоласи эълон қилинди.


Мақолада таъкидланганидек, бой илмий-маънавий асосга эга Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқаро илмий ҳамжамият эътиборини ўзига тортган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон миллий қадриятлар, тарихий тажриба ва замонавий билимларни уйғунлаштириш орқали барқарор тараққиётга интилмоқда. Бу юртдаги барча ижобий ўзгаришлар халқ эҳтиёжи ва орзу-истакларига асосланиб, бағрикенглик, тараққиёт ва маърифат тамойилларига содиқ қолган ҳолда олиб борилмоқда.


Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғояси асосида ташкил этилган Халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси қисқа вақт ичида улкан илмий лойиҳаларни амалга ошириб, Ўзбекистоннинг илм-маърифат маркази сифатидаги халқаро имижини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Н.Усмонова,

ЎзА мухбири