Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447

Дунёдаги энг баланд масжидда биринчи жамоа намози ўқилди

01.11.2020   7111   1 min.
Дунёдаги энг баланд масжидда биринчи жамоа намози ўқилди

28 октябрь куни дунёдаги энг баланд масжидда биринчи жамоа намози ўқилди. Жазоир катта масжидида жамоа намоз Пайғамбар Муҳаммад ﷺ туғилган куни шарафига бўлиб ўтди. Мусулмонлар масжиди Жазоирнинг собиқ Президенти Абдулазиз Бутефлика ташаббуси билан қурилган. Islam.ru хабарига кўра, у бир ярим йил олдин якунланди. Жазоирнинг янги масжиди 267 метр баландликдаги дунёдаги энг катта минорага эга. Ушбу миноранинг 43 қаватига панорамали лифтлар хизмат кўрсатади.
Масжиднинг катта намозгоҳи 120 000 гача ибодат қилувчиларни сиғдира олади. Унинг ички қисми олти километрлик Араб ҳаттотлиги билан ёзилган Қуръондан оятлар, қимматбаҳо ёғоч, мармар ва алебастр безаклари ҳамда гул нақшли феруза гиламлар билан безатилган.
Масжид 27,5 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, Макка ва Мадинадаги масжидлардан кейин дунёдаги учинчи йирик масжид, Африкадаги энг катта масжид ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари

27.01.2026   2844   1 min.
Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоятимизда хизмат қилаётган имом-хатиб ва имом-ноибларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, ўзаро жамоавий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йил 24 январь куни волейбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка йўналишлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ушбу спорт беллашувларида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган имом-хатиб ва имом-ноиблар фаол иштирок этдилар. Мусобақалар дўстона муҳитда, юқори спорт руҳида ўтиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва илиқ таассуротлар улашди.
Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари Имом-хатиблар жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган спорт тадбирлари
Ўзбекистон янгиликлари