Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Декабр, 2025   |   10 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:29
Пешин
12:17
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
01 Декабр, 2025, 10 Жумадул сони, 1447

ОНЛАЙН: Муфтий ҳазратлари “Ракат” масжиди қурилиши билан танишмоқдалар

14.10.2020   2970   1 min.
ОНЛАЙН: Муфтий ҳазратлари “Ракат” масжиди қурилиши билан танишмоқдалар

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжидининг қурилиш жараёнини кўздан кечирмоқдалар.

Ташриф давомида муфтий ҳазратлари масжид қавми, ходимлари, уста-муҳандислар билан суҳбат қуриб, масжиднинг янги биносида намозхонларга қилинаётган имконият ва шароитлар бўйича тавсия ва таклифларини бериб, бу улкан савобли ишга ҳисса қўшаётган кишилар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Тафсилотларни сайтимизда ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Истисқо намози қандай ўқилади?

27.11.2025   8586   2 min.
Истисқо намози қандай ўқилади?

Истисқо намози қачон ўқилади? Жума намозини адо этиб бўлгандан кейин худди жума намозидек икки ракъат жаҳрий намоз ўқилади. Лекин намозга азон ва иқомат айтилмайди. 

Қандай ният қилинади?
"Икки ракат истисқо намозини ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим", деб ният қилинади. 

Қайси суралар ўқилади?
Намозда имом истаган сурани зам сура қилиши мумкин. 

Намоздан кейин имом қиблага юзланиб қўлларини баланд кўтариб дуо қилади. Жамоат ҳам у билан бирга қиблага юзланган ҳолда ўтириб, имомнинг дуосига "омийн" деб турадилар.

Намоздан кейин минбарга чиқмасдан, қавмга юзланган ва тик турган ҳолда ушбу қисқа хутбани ўқилади: 

اَلْحَمْدُ لِلهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ. نَحْمَدُهُ وَ نَسْتَعِينُهُ وَ نَسْتَغْفِرُهُ وَ نَتُوبُ إِلَيْهِ. وَنَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَنَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ ، أَمَّا بَعْدُ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّكُمْ شَكَوْتُمْ جَفَافَ دِيَارِكُمْ وَتَأَخُّرَ الْمَطَرِ عَنْ أَوَانِهِ، وَقَدْ أَمَرَكُمُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ بِالدُّعَاءِ وَ وَعَدَكُمُ الْإِجَابَةَ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﴿اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا وَ يَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمْ﴾ فَتُوبُوا إِلَى اللهِ تَوْبَةً نَصُوحًا، وَاسْتَغْفِرُوا اللهَ جَمِيعًا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ.

Хутбадан кейин қуйидаги истисқо дуосини қилиш тавсия этилади: 

اللَّهُمَّ أَغِثِ الْقُلُوبَ بِالْإِيمَانِ، وَالْأَرْضَ بِالْمَطَرِ وَالْهَتَّانِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَنْتَ الْغَنِيُّ وَنَحْنُ الْفُقَرَاءُ، أَنْزِلْ عَلَيْنَا الْغَيْثَ وَلَا تَجْعَلْنَا مِنَ الْقَانِطِينَ، اللَّهُمَّ اسْقِنَا وَأَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، غَيْثًا مُغِيثًا، هَنِيئًا مَرِيئًا، مُجَلِّلًا سَحًّا، عَامًّا دَائِمًا، نَافِعًا غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلًا غَيْرَ آجِلٍ، اللَّهُمَّ تُحْيِي بِهِ الْبِلَادَ، وَتُغيثُ بِهِ الْعِبَادَ، وَتَجْعَلُهُ رَحْمَةً لِلْحَاضِرِ وَالْبَادِ، اللَّهُمَّ سُقْيَا رَحْمَةٍ لَا سُقْيَا عَذَابٍ وَلَا هَدَمٍ وَلَا بَلَاءٍ وَلَا غَرْقٍ، اللَّهُمَّ أَنْبِتْ لَنَا الزَّرْعَ، وَأَدِرَّ لَنَا الضَّرْعَ، وَأَنْزِلْ عَلَيْنَا مِنْ بَرَكَاتِكَ، وَاجْعَلْ مَا أَنْزَلْتَهُ قُوَّةً لَنَا عَلَى طَاعَتِكَ، وَبَلَاغًا إِلَى حِينٍ.
اللَّهُمَّ إِنَّا خَلْقٌ مِنْ خَلْقِكَ، فَلَا تَمْنَعْ عَنَّا بِذُنُوبِنَا فَضْلَكَ ﵟرَبَّنَا لَا تُؤَاخِذۡنَآ إِن نَّسِينَآ أَوۡ أَخۡطَأۡنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحۡمِلۡ عَلَيۡنَآ إِصۡرٗا كَمَا حَمَلۡتَهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلۡنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِۦۖ وَٱعۡفُ عَنَّا وَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَآۚ أَنتَ مَوۡلَىٰنَا فَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَﵞ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати