Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Ноябр, 2025   |   4 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:59
Қуёш
07:23
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:01
Хуфтон
18:18
Bismillah
25 Ноябр, 2025, 4 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди

25.11.2025   272   1 min.
Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қаламига мансуб “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида имом-хатиблар ўртасида илмий-маърифий заковат мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ва туманларда хизмат қилаётган диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Мусобақанинг асосий мақсади — мазкур китоб орқали имом-хатиблар билимларини бойитиш, фиқҳ ва ақида соҳасида учрайдиган ихтилофли масалаларга аниқ ва мантиқий ечим топиш кўникмасини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Мусобақада 5 та гуруҳдан иборат 30 нафар имом-хатиблар иштирок этишди.   Иштирокчилар китобда баён этилган фиқҳий масалалар, ақидавий қоидалар, уламолар фикри ва уларнинг далиллари асосида тайёрланган мукаммал шарҳ талаб этувчи саволларга жавоб бериш билан баҳоландилар.

Беллашув жуда қизғин руҳда ўтди. Юқори савияда тайёргарлик кўрган жамоалар ўртасида тортишувли баҳслар, далиллар келтириш ва илмий мулоҳазалар билан бойиган баҳолаш жараёни барча иштирокчилар учун катта тажриба бўлди.

Мусобақа якунига кўра ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир масъулларининг қайд этишича, бундай илмий мусобақалар имом-хатибларнинг билим ва маҳоратини ошириш, жамоат орасидаги эътиқодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди

25.11.2025   22   1 min.
Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди

Бугун, 25 ноябрь куни Наманган ва Навоий вилоятлари вакилликлари ходимлари билан кенгайтирилган онлайн йиғилиш ўтказилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳотамов томонидан вилоят имом-хатибларига ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш масалаларида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларга ҳуқуқий тавсиялар берилди
Ўзбекистон янгиликлари