Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Июл, 2025   |   17 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:19
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:41
Шом
20:01
Хуфтон
21:34
Bismillah
12 Июл, 2025, 17 Муҳаррам, 1447

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (бешинчи қисм)

25.09.2020   1894   5 min.
“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (бешинчи қисм)

IV.   Мадина ҳаётининг кейинги даври 

Биз Мадина ҳаётини кейинги даврини дин, эътиқод маъносида фақат Ислом динининг ҳукмронлик даври бўлган деб тушунсак янглишамиз. Чунки Ислом дини ва мусулмонлар, бошқалардан фарқли равишда шаҳар аҳолисини ғайридинлардан тозалаб аҳолини Ислом  динга ўтишга мажбурлаш,  қабул қилмаганларни эса шаҳардан бадарға қилиш каби амалиётларни истамас эди. Ҳатто Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган пайтларида ҳам Мадинаи Мунавварада яҳудийлар мажуд бўлиб улар ибодатларини ҳам тўлиқ бажарар, савдо-сотиқларини ҳам йўлга қўйиб, шаҳарда хавфсиз яшар эди.  Албатта, аввалгидек шаҳарда улар учун хос яшаш манзиллари ва ўралган ҳарбий истеҳкомлар бўлмаган. Аммо улар Мадинада мусулмонларни ҳимоясида шу жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тинч-хотиржам яшар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларда мўмин-мусулмонларни ғайридинлар билан тинч-хотиржам яшаганликларига далиллар талайгина. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Бир мусулмон фуқаро билан яҳудий одам тортишиб қолди. Шунда мусулмон одам Аллоҳ номи билан қасам ичиб, одамлар орасидан Муҳаммадни танлаб олган зотга қасам, деди. Унга жавобан яҳудий: “Мусони одамлар орасидан танлаб олган зотга қасам”, деди. Шунда мусулмон одам яҳудийга ўшқириб юзига  шапалоқ тортиб юборди. Яҳудий одам бўлган воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилди. Шунда жаноби Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “мени Мусодан ортиқ кўрманглар. Одамлар у кунда ҳайрону лол қоладилар. Мен биринчи бўлиб тириламан.  Мусо аршнинг ёнида  тирилганлар орасида бўладими ёки Аллоҳ Таоло хослаган одамлар орасида бўладими, билмайман”.  

Мазкур ҳадиси шарифдан маълум бўлишича мусулмон билан  тортишиб қолган яҳудий Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳукм сўраб борганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни ўзи билан Мусо алайҳиссалом  ораларини ажратишдан қайтардилар. Асри саодатда  бу каби воқеалар кўп кузатилган.  Улар  бизга ўша пайтда мусулмон ва яҳудийлар орасида ижтимоий соғлом муҳит ва яхши ҳаёт шаклланганини кўрсатади.      

Ривоят қилинишича, яҳудий ғулом йигит Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эди.  У касал бўлганида Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўришга бордилар. Унинг бошига бориб ўтириб: “эй бола, мусулмон бўл” – дедилар. Ғулом бошида ўтирган отасига қараган эди, отаси унга “эй болам, Абул Қосимга итоат қил”, деди. Отанинг бу гапидан сўнг хизматкор ғулом шаҳодат келтириб мусулмон бўлди ва кўп ўтмай вафот этди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқар эканлар “у ғуломни дўзахдан сақлаган Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин” дедилар. 

Мазкур ҳадиси шариф ҳам Мадинаи Мунавварада яҳудий оилалари мавжуд бўлгани ва мусулмонлар билан барча жабҳаларда ҳамжиҳат  ҳолатда яшаганлигига далил бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни яҳудийлар билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишга,  касалларини йўқлашга ва бошқа ижтимоий мажбурият ва алоқаларни йўлга қўйишга тарғиб қилар эдилар. Ҳуқуқий мажбуриятларни бажаришда   мусулмонларга ҳам, ғайридинларга ҳам бирдек талаб қўйилар эди.  

Аммо Мадина ичидаги мунофиқлар мусулмонлар орасида диний ва сиёсий мухолифатчилар сифатда яққол намоён бўлдилар. Улар  Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга қарши  кеча-ю кундуз,  уруш ва тинчлик  пайтларида ҳам зимдан режалар тузар эди.  Шунга қарамасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан кечиримлилик, сабр ва босиқлик билан муомала қилар эдилар.      

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга нисбатан энг кўп адоватда бўлган яҳудийларга ҳам лутф кўрсатиб, ҳамжиҳатликда яшадилар. Уларга зинҳор   ноҳақ озор етказмас эдилар.

Оиша онамизда ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади; “Бир одам Расулуллоҳнинг ҳузурарига киришга изн сўради. У киргунча Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “қандай ҳам ёмон қариндош, қандай ҳам ёмон ўғил” дедилар. У кириб ўтиргач Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни юзига диққат билан қарадилар ва  табассум қилдилар. У одам кетгач Оиша онамиз  ҳайрон бўлиб “Ё расулуллоҳ, уни кўрган пайтингизда шундай-шундай дедингиз. У кириб ўтирганида эса юзига диққат билан қараб табассум билан муомала қилдингиз” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “эй Оиша, қачон бузуқ одам билан келишганман? Қиёмат кунида Аллоҳ Таоло ҳузурида энг ёмон одам, бошқалар уни ёмонлигидан қўрқиб тек қўйган одамдир” дедилар”.  

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада шаклланган янги ислом жамиятида мунофиқ ва яҳудийларга нисбатан, гарчи уларни мўмин-мусулмонларга нисбатан яширин нафрат ва адоватлари борлигини билсалар ҳам, ушбу услубда муомала қилар эдилар. Бу билан бутун оламга мусулмонларни ғайридинлар билан тинч-тотув, ҳамжиҳат ҳаёт кечиришидаги набавий намунани кўрсатиб бердилар. 

Бу ерда чуқур англаб  олишимиз зарур бўлган, набавий суннатда кўрсатиб берилган яна бир қанча амалиётлар мавжуд.  Гувоҳи бўлганингиздек уларни турли даврларга бўлиб ўрганмоқдамиз.  

Ўрганаётган маълумотларимиз бизга мутаассиб жамоалар  бошқаларни нодонларча кофирга чиқаришларини бу иш эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган суннати мутаҳҳара ва динимизни аслий асосларига мутлақо хилоф эканини кўрсатади.  

 (Давоми бор)



“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Қуръони каримни 82 йил қалбида сақлаган олим

11.07.2025   4722   3 min.
Қуръони каримни 82 йил қалбида сақлаган олим

Хотира

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори Турдиев 1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. У 1943 йил Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди.

1962-1968 йиллар давомида Мир Араб мадрасасида таҳсил олди.

1978-1984 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа жомеъ масжидида имом-хатиблик қилди.

1988 йилдан Тошкент (ҳозирги Зангиота) туманидаги Кўктерак масжидига имомлик қилди.

1995-2011 йиллар шу тумандаги «Ҳасанбой ота» жомеъ масжидида имом хатиб, кейинчалик шу масжидда имом ноиби бўлиб эл хизматида фаолият юритди.

Қуръондан илк сабоқларни ота-онасидан олди. 13 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Шунингдек, устозлари Абдуҳалил ва Абдунодир домлалардан ҳам таълим олган.

1954 йил Яҳё қорини олим бўлишини истаган отаси 1600 км узоқликда жойлашган Рўзиҳожи мадрасасига олиб борди. У ерда Ҳиндистонда таълим олган шайх Шоҳимардон исмли етук олимдан илм олди,

1960 йилда мадрасани тамомлаб, домла Шоҳимардоннинг ёнида мударрис  бўлиб ишлади. Бироқ шу йилнинг ўзида устозининг маслаҳати билан собиқ Иттифоққа йўл олиб, Андижонда қўним топди.

1962 йилда Мир Араб мадрасасига ўқишга кирди.

1968 йил мадрасани тугаллагач, Тошкент вилоятидаги Бектемир қишлоғига кўчиб келди. Бу ерда ўн йилдан ортиқ комбинатда ишлади. Шу орада Қашқарда устозлик қилган минглаб қориларни чиқарган Абдулазиз қори Маҳмудов билан яна устоз-шогирдлик муносабатларини йўлга қўйди.

1976 йилда шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон билан танишди. У кишининг таклифи билан 1977 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига ишга кирди. Шу тариқа имомлик фаолияти бошланди.

Фарзандим қори бўлсин деган ота-оналар учун устоз Яҳё қоридан тавсия:

— Илм аҳлига ҳавас қилган, фарзандини қори бўлишини истаган ота-оналарга айтадиган биринчи тавсиям луқмасини ҳалол қилсин. Ҳаромга яқинлашмасин, ҳалол нарсани ҳам меъёрида истеъмол қилсин. Шунингдек, фарзандини ҳам ҳалол луқма билан вояга етказсин, тарбияласин. Домлаларимиз кўча-куйда таом истеъмол қилганимизни билиб қолсалар, қаттиқ ранжиб, бизни койиб: «Сен кеча Қуръондан бир бетни юз маротаба ўқиб ёдлаган бўлсанг, бугун икки юз маротаба ўқисанг ҳам ёдлай олмайсан. Шубҳали овқат емагин. Зеҳнинг заифлашиб қолади», дер эдилар.

Шунингдек, фарзандини қори бўлишини истаган ота-оналар тақволи, ўқимишли бўлсин. Ота-оналар олимларни ҳурмат қилсин, уларни яхши кўриб, олимларга мухлис бўлсин. Фарзандини ёшлигидан бошлаб одоб-ахлоқли қилиб тарбияласин. Болам қори бўлсин деган ниятда бўлган ота-она ўзаро бир-бири билан жанжаллашмасин, уйда сокинлик ҳукм сурсин. Фарзанд келажакда етук олим бўлиши учун жуда кўп машаққат, саъй-ҳаракат талаб этилади. Аввало, ота-онанинг, сўнгра талаби илмнинг ҳамда устознинг биргаликдаги интилиш ва ҳаракати бўлиши лозим. Шуларнинг бари бириккандагина фарзанд олим, қори бўлади. Ота-она масъулиятсизлик қилса ёки талаба илм олишдан бошқа нарсаларга чалғиса оқсаш кузатилади, мақсадга эришилмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсага ҳам бир монеълик бўладику, лекин илмнинг монеълари кўп бўлади», деган мазмундаги ҳадислари илм олишда собитқадам, бардавом бўлишга ундайди.