Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Квебек университети талабаси Линда Алиан халқаро эътирофга сазовор бўлган компьютер тизими хавфсизлигининг янги моделини ишлаб чиқди.
Ислам.ру хабарига кўра, магистр даражасини олиш доирасида Линда ҳар қандай компьютер тизимига кириш назоратни таъминлайдиган хавфсизликнинг янги моделини ишлаб чиқиш уддасидан чиқди. Бу ҳижобдаги талабанинг биринчи бундай ютуғи эмас. Аввалроқ, унинг Science Direct платформасида чоп этилган илмий мақоласи тармоқлар ва коммуникацияларнинг келгуси ривожланиши бўйича ўн тўртинчи халқаро конференция мукофоти билан тақдирланди. Унинг иши Springer Journal of Ambient Intelligence ва Humanized Computing халқаро илмий журналларда ҳам чоп этилди.
HoBAC аббревиатураси остидаги модель ҳар қандай компьютер тизимининг рақамли активларини рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш имконини беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن موسى نا الأعمش عن شقيق قال: كنت مع عبد الله في المسجد وأبي موسى فقالا: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :إن بين يدي الساعة أياما ينزل فيها الجهل ويرفع فيها العلم ويكثر فيها الهرج. والهرج: القتل.
Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Масжидда Абдуллоҳ ва Абу Мусо билан бирга эдим, улар бундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қиёмат арафасида шундай кунлар келадики, унда жаҳолат ёйилиб, илм кўтарилади ва ҳарж кўпаяди. Ҳарж – қатл”, деганлар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси