Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Октябр, 2025   |   23 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:16
Қуёш
06:35
Пешин
12:14
Аср
15:59
Шом
17:46
Хуфтон
18:58
Bismillah
15 Октябр, 2025, 23 Рабиъус сони, 1447

Кавказ мусулмонлар идораси раҳбари Нобель мукофотига номзоди қўйилди

11.09.2020   3919   1 min.
Кавказ мусулмонлар идораси раҳбари Нобель мукофотига номзоди қўйилди

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди, дея хабар бермоқда "АПА" ахборот агентлиги Халқаро Нобель ахборот маркази вице-президенти Бейбалу Алескеровга таяниб.
Алескеровнинг қайд этишича, Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг эксперт гуруҳи томонидан номзод сифатида тасдиқланган.
Ислам.ру маълумотлари бўйича, бу мукофотга номзод иккинчи маротаба қўйилмоқда ва яширин овоз бериш натижалари сентябрь ойи охирида ёки октябр ойи бошида маълум бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

“Ялла, йа ҳажжи”

14.10.2025   6397   1 min.
“Ялла, йа ҳажжи”

Ялла, йа ҳажжи” – Маккадаги Масжидул Ҳарам ходимлари томонидан кўп ишлатиладиган ибора бўлиб, “эй ҳожи, юринг” деган маънони билдиради. Бу сўз икки қисмдан иборат:

  • Ялла (يلا) – “келинг”, “юринг”, “ҳаракатланинг” маъносида;
  • Йа ҳажжи (حاجّ يا ) – “эй ҳожи” дегани.

Шунинг учун, ходимлар “ялла, йа ҳажжи” деса, “эй ҳожи, юринг!” ёки “ҳожилар, ҳаракатланинглар!” деяётган бўлади.

Бу иборани асосан Масжидул Ҳарамдаги хавфсизлик ходимлари одамлар оқимини бошқариш, тиғизликнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг ҳаракат равонлигини таъминлаш учун қўллайдилар. Ҳар куни миллионлаб зиёратчилар йиғиладиган ушбу муқаддас масканда ҳаракатни мувофиқлаштириш жуда муҳим ҳисобланади.

Хавфсизлик ходимлари баъзан “Ялла, ҳажжи, тарийқ!” деб ҳам мурожаат қилади. Буниси “ҳожи, юринг, йўл беринг!” деган маънони англатади. “Тарийқ” (طريق) сўзи “йўл” ёки “йўл беринг” маъносида қўлланади.

Ҳаж ва умра сафарларига бораётган зиёратчилар учун арабчадаги айрим ибораларни билиб олиш жуда фойдали. Бу нафақат хавфсизлик ходимларининг кўрсатмаларига тўғри амал қилишга ёрдам беради, балки ҳаракат жараёнидаги тартибни ҳам таъминлайди.

“Ялла ҳажжи” – бу оддий сўз эмас, балки Маккадаги тартиб ва ҳамжиҳатлик рамзидир. У ҳожиларни бир йўналишда ҳаракатлантириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ибодат муҳитини осойишта сақлаш учун қўлланиладиган иборадир.

Т.Азимов