Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Декабр, 2025   |   10 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:29
Пешин
12:17
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
01 Декабр, 2025, 10 Жумадул сони, 1447

Мир Араб олий мадрасасида имтиҳонлар бошланди

10.09.2020   4876   1 min.
Мир Араб олий мадрасасида имтиҳонлар бошланди

Бугун, 10 сентябрь куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлмоқда. Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган. Бу эса, карантин талабларига амал қилиш баробарида имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хуфтондан олдин ўқиладиган нафл намоз

26.11.2025   3443   1 min.
Хуфтондан олдин ўқиладиган нафл намоз

Савол: “Мухтасарул виқоя” китобида аср ва хуфтон намозларидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш мустаҳабдир”, дейилган экан. Бу гапнинг далили борми?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳанафий мазҳабида ёритилган масалалар, хусусан, ибодатга оид масалаларнинг далиллари бор. Буни айрим манбалар зикр қилган бўлса, “Мухтасарул виқоя” каби ихчам шаклда ёзилган китоблар келтирмаган.

Мухтасарул виқоя китобини шарҳлаган олимлардан бири Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ибора остида қуйидаги ҳадисни зикр қилганлар:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким хуфтондан олдин тўрт ракат (нафл) намоз ўқиса, гўёки ўша кечасини таҳажжуд билан ўтказгандек бўлади. Ким уларни хуфтондан кейин ўқиса, гўёки қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек (савобга эга) бўлади, дедилар”.

Саид ибн Мансур раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни “Сунан”ида ривоят қилган. Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ уни Каъб розияллоҳу анҳу сўзларидан, имом Байҳақий эса Оиша розияллоҳу анҳо сўзларидан ривоят қилган. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази