Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2025   |   26 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:13
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:06
Хуфтон
18:22
Bismillah
17 Ноябр, 2025, 26 Жумадул аввал, 1447

Қозонда Халқаро ёшлар конгреси ўтказилади

05.10.2023   1926   1 min.
Қозонда Халқаро ёшлар конгреси ўтказилади

Шу йилнинг 8-11 ноябрь кунлари Қозон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатларнинг Халқаро ёшлар илмий конгресси бўлиб ўтади. Унда Россия ва ислом дунёси давлатларидан ёш олимлар иштирок этади.

IQNA агентлигининг “Islam today” матбуотига таяниб хабар беришича, тадбир давомида ёш олимлар архитектура ва дизайн, халқаро ҳуқуқ ва таълим, нефть ва газ технологиялари, биотиббиёт ва биотехнологиялар, барқарор ривожланиш ва халқаро алоқалар каби йўналишлардаги илмий тадқиқотларни муҳокама қилади.
Конгресс ялпи мажлис, давра суҳбатлари, интерфаол семинар ва маданий дастурдан иборат бўлади.

ИҲТ мамлакатлари илмий конгресси Россия ва ИҲТ давлатларидан иштирокчиларни ёшлар ўртасида илм-фанни ривожлантиришга жалб этади, бу эса келажакда фаннинг илмий-техник ва инновацион ривожланишида муваффақиятларга олиб келиши мумкин.

Конгресс Ёшлар ишлари бўйича федерал агентлик (Росмолодеж), Ислом ҳамкорлик ёшлар форуми (ИCМФ) ҳамда ИҲТ мамлакатлари илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича вазирлар доимий қўмитаси (CОМСТЕCҲ) кўмагида ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда

15.11.2025   3656   1 min.
Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда

 Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Финландия мусулмонлари жамияти имоми Рамил ҳазрат Беляев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. 

Фин юртининг дин пешволари айни кунларда мамлакатимизда кенг нишонланаётган 16 ноябрь – "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Финландия ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, ўтган ойда Финляндия Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янги босқичга кўтаргани, айниқса, ижтимоий-иқтисодий, таълим, илм-фан, маданият, туризм соҳаларида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, хусусан, ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияcининг Финландияга сафари жуда ҳам самарали кечганига урғу берилди.  

Финландия делегацияси мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик борасидаги ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди. 

Учрашув самимий руҳда ўтиб, томонлар эсдалик совғалари алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда Финландиялик дин пешволари билан ҳамкорлик янги босқичда