Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Август, 2025   |   7 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:45
Қуёш
05:18
Пешин
12:34
Аср
17:32
Шом
19:44
Хуфтон
21:10
Bismillah
01 Август, 2025, 7 Сафар, 1447

Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши эълон қилинди

21.07.2020   5657   1 min.
Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши эълон қилинди

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.


2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

“Аллоҳ таоло осмонда” деб эътиқод қилиш жоизми?

30.07.2025   4331   1 min.
“Аллоҳ таоло осмонда” деб эътиқод қилиш жоизми?

Савол: Аллоҳ таоло осмонда, Аршнинг устида деб эътиқод қилиш жоизми?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, Аллоҳ таоло осмонда ёки Аршнинг устида, дейиш ёки бирор жойда ўрнашган, деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Зеро, осмонни ҳам, Аршни ҳам, маконни ҳам, замонни ҳам У зотнинг Ўзи яратган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар:

“Азалда биргина Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди” (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло замон ва маконларни, шунингдек Аршни яратмасидан олдин ҳам бор эди. Уларни яратганидан сўнг азалда қандай мавжуд бўлса, ҳозир ҳам худди шундай мавжуддир ва то абад шундай қолажак.

Зеро, у ўз зотида ўзгаришни қабул қилмайди. Чунки ўзгарган нарса илоҳликка лойиқ бўлмайди.

Шунинг учун ҳам биз аҳли сунна айтамизки:
“Аллоҳ таоло ҳеч бир макон ва замонларсиз мавжуддир. Маконга жойлашиш Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг сифати ҳисобланади. Яъни, ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кичик ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло эса бундан пок ва олийдир.

Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.