Президентимиз Рамазон байрами арафасида жазо ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 258 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 7 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафари аёл, 7 нафари чет давлат фуқаролари, 164 нафари тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларидир.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ялла, йа ҳажжи” – Маккадаги Масжидул Ҳарам ходимлари томонидан кўп ишлатиладиган ибора бўлиб, “эй ҳожи, юринг” деган маънони билдиради. Бу сўз икки қисмдан иборат:
Шунинг учун, ходимлар “ялла, йа ҳажжи” деса, “эй ҳожи, юринг!” ёки “ҳожилар, ҳаракатланинглар!” деяётган бўлади.
Бу иборани асосан Масжидул Ҳарамдаги хавфсизлик ходимлари одамлар оқимини бошқариш, тиғизликнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг ҳаракат равонлигини таъминлаш учун қўллайдилар. Ҳар куни миллионлаб зиёратчилар йиғиладиган ушбу муқаддас масканда ҳаракатни мувофиқлаштириш жуда муҳим ҳисобланади.
Хавфсизлик ходимлари баъзан “Ялла, ҳажжи, тарийқ!” деб ҳам мурожаат қилади. Буниси “ҳожи, юринг, йўл беринг!” деган маънони англатади. “Тарийқ” (طريق) сўзи “йўл” ёки “йўл беринг” маъносида қўлланади.
Ҳаж ва умра сафарларига бораётган зиёратчилар учун арабчадаги айрим ибораларни билиб олиш жуда фойдали. Бу нафақат хавфсизлик ходимларининг кўрсатмаларига тўғри амал қилишга ёрдам беради, балки ҳаракат жараёнидаги тартибни ҳам таъминлайди.
“Ялла ҳажжи” – бу оддий сўз эмас, балки Маккадаги тартиб ва ҳамжиҳатлик рамзидир. У ҳожиларни бир йўналишда ҳаракатлантириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ибодат муҳитини осойишта сақлаш учун қўлланиладиган иборадир.
Т.Азимов