Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:42
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
16 Декабр, 2025, ,

Детройт Ислом маркази Марокаш халқини қўллаб-қувватлашга ундамоқда

12.09.2023   1892   1 min.
Детройт Ислом маркази Марокаш халқини қўллаб-қувватлашга ундамоқда

Мичиган шаҳридан минглаб узоқликда жойлашган Детройт Ислом маркази Марокашда рўй берган кучли зилзила оқибатида зарар кўрган инсонларга зудлик билан ёрдам бериш кераклиги муносабати билан барча хайрия ташкилотларини қутқарув ва тиклаш ҳамда у ердагиларни қўллаб-қувватлашга ундамоқда. Исломий алоқалар ташкилоти АҚШ ташкилотчилари билан бирга бутун мамлакат бўйлаб маблағ йиғиш кампаниясини ўтказдилар.

Марокаш халқига ёрдам бериш учун умуммиллий маблағ йиғиш кампаниясини йўлга қўйган Islamic Relief АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда clickondetroit.com нашри хабар берди.

«Марокашда кўп сонли мусулмонлар истиқомат қилади, бу ердаги инсонларнинг бошига оғир мусибат тушганда уларни қўллаб-қувватлашни динимиз буюради», дейди АҚШнинг Детройтдаги ходими.

Амстердамда Марокашдаги зилзиладан зарар кўрганлар учун ташкил этилган маблағ йиғиш жараёни муваффақиятли ўтди. Шунингдек, ташкилот вақтинча хайрия мораторийини жорий қилди. 

Марокашда юз берган кучли зилзила минглаб одамларнинг умрига зомин бўлганидан бир неча кун ўтиб, бутун дунё бўйлаб мусулмонлар бирдамлик билдириш учун саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Вайронкор зилзила ҳақидаги хабар тарқалгач, Виндзор Ислом уюшмаси муҳтожларга ёрдам бериш учун онлайн маблағ йиғишни бошлаб юборганлиги ҳақида ca.mohid.co манбаси хабар берди.  

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 8 сентябрь куни Марокашда рўй берган кучли зилзила оқибатида тахминан 2100дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ижтимоий тармоқларда маълум қилинган. Muslim Hands, Islamic Relief, Penny Appeal ва Muslim Aid каби бир қанча исломий хайрия ташкилотлари аллақачон хайрия учун мурожаат қилган.

 

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

«Nasyrul Quran» маркази делегацияси “Вақф” фондида

16.12.2025   2684   1 min.
«Nasyrul Quran» маркази делегацияси “Вақф” фондида

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Малайзиянинг «Nasyrul Quran» маркази бош ижрочи директори Муҳаммад Ашҳарим бин Абдуллатиф бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондида бўлди. Меҳмонларни фонд раҳбари Жаҳонгир Саламов кутиб олди.


«Nasyrul Quran» маркази – дунёдаги Қуръон чоп этиш бўйича йирик марказ бўлиб, Малайзияда фаолият кўрсатади. Мажмуа Мадинадаги Қирол Фаҳд мажмуасидан кейин иккинчи энг йирик Қуръони Карим босиб чиқарувчи марказ ҳисобланади.

«Nasyrul Quran» мажмуасининг фаолияти ички ва дунё миқёсида Қуръон нусхаларига бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради.

Мажмуа ҳар йили бир миллион нусха Қуръон чоп этишни мақсад қилган бўлиб, унинг 70 фоизи ички фойдаланиш учун, қолган қисми эса эҳтиёжманд бошқа мамлакатларга тақдим этилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, «Nasyrul Quran» маркази вақф ташкилоти ҳисобланади.

Учрашув давомида томонлар бир неча масалалар юзасидан фикр алмашди. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фонди ва вақф ташкилоти ҳисобланмиш «Nasyrul Quran» маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, Қуръони карим ва қадимги қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш, вақф ишларини рақамлаштириш, исломий финтек системаси қўллаш бўйича биргаликда ишлаш, вақф мулкларини кўпайтириш, таълим соҳаси ва вақф соҳасида тажриба алмашиш шулар жумласидандир.

Мазмунли ва манфаатли бўлган учрашув сўнггида Муҳаммад Ашҳарим бин Абдуллатиф фонд раҳбарига миннатдорлик билдирди. Томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашишди. 

Vaqf.uz

 

Ўзбекистон янгиликлари