Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2025   |   20 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2025, 20 Жумадул аввал, 1447

ФОЙДАСИЗ СЎЗДАН ТИЙИЛИШ

22.01.2020   2434   4 min.
ФОЙДАСИЗ СЎЗДАН ТИЙИЛИШ

Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга жуда кўплаб неъматларни ато қилдики, токи одам боласи ер юзида ҳаёт кечириши мобайнида ўзига манфаат берадиган  нарсалардан фойдалансин. Шу билан бирга ўзи ва бошқаларга зарар бўлишига сабаб бўладиган ишлардан сақланиши керак бўлган амалларни ҳам инсонга билдирди. Шундай гўзал фазилатлардан бири фақатгина инсонга берилган нарса бу тил неъматидир. Инсон бу тил орқали ўзини номаи аъмолига  бу дунёда ва охиратда ҳам фойда берадиган улкан савобларни қўлга киритиши ёки аксинча ўзи ҳамда бошқа инсонларга ҳам  фойдасиз сўзларни сўзлаши билан охиратда надомат ва хасратда қолиши мумкин. Бугунги кўнимизда кўплаб инсонларда учраб турадиган иллатлардан бири гапираётган вақтида беҳуда гап-сўзлар билан ўзининг бебаҳо умрини фойдасиз ишлар билан ўтказаётганини гувоҳи бўламиз. Нафақат ўзларини, балки суҳбатдошларини ҳам вақтини олиб унга кераги бўлмаган сўзларни гапираётганларини кўришимиз мумкин. Аслида нима учун Ислом дини ва бизнинг миллий қадриятларимизда инсон бекорчи сўзлардан ўзини сақлашга чорланади. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар;

 “Беҳуда  ишларни тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир”.

  Бу набавий таълимотда инсон учун жуда кўплаб манфаатлар бордир. Аслида буни туб негизида инсонларга ва жамият аъзоларига зарари борлиги учун ҳам бундай кераксиз ишга  рухсат берилмаган. Одатда бекорчи сўзларга эътибор қилинса, қайси бир инсон тўғрисида ёлғон, ғийбат, чақимчилик, иғвогарлик, масҳара қилиш, камситишга доир суҳбат кетаётганини кўришимиз мумкин. Аслида инсонга ато қилинган тил неъмати ўзгалар билан муомалада гўзал муносабатда бўлиш ва барча кишиларга фойдали бўлган сўзларни сўзлаш учун берилган. Қадимда ўтган олимларимиз ўзлари сўзлаётган гап қанчалик ўзларига манфаатли бўлиши борасида доимо айтган гапларини текшириб турганлар. Имом Муновий ўзларининг “Файзул-Қодир” номли китобларида шундай маълумотни келтирадилар: Ибнил Арабий айтади: “Машойихларимиз ҳар куни ўзлари кун давомида нима гапирганлари ва қандай ишларни қилганларини ҳисоб-китоб қилиш учун  уни дафтарга қайд қилиб қўярдилар. Хуфтон намозини адо қилганларидан сўнг дафтарга қараб ўзларини ҳисоб китоб қилар, агар истиғфорга ҳақли бўладиган ишни кўрсалар  истиғфор айтар, тавба қилишга лойиқ бўлса, тавба қилишар, шукр қилиш керак бўлган амалларда шукр қилиб, сўнг ухлар эдилар.” Чунки инсон гапираётган биргина беҳуда сўзи орқали Аллоҳнинг азобига ва ақлли инсонларларнинг дашномларига қолиши аниқ. Келинг, қуйидаги сатрларда биздан олдин яшаб ўтган олимлар бефойда сўзларни гапирадиганлар борасида қандай ўгитлар айтиб ўтишганлигини кўриб чиқамиз.

  Имом Кархий раҳимаҳуллоҳ: “Инсон ўзига фойдасиз бўлган нарсани сўзлашлиги Аллоҳ томонидан хорланишидир”, деганлар.

  Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таоло бир бандасидан юз ўгиришининг аломати ўша бандани фойдасиз ишда машғул қилиб қуйишидир”, деганлар .

  Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар қалбинг қотганлиги, баданинг заифлашгани, ризқингда маҳрумликни кўрсанг, билгинки, сен ўзингга фойда бермайдиган нарса тўғрисида гапиргансан”.

  Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Киши ўзига фойда бермайдиган бир сўзни тарк қилиши бир кун рўза тутишдан кўра афзалроқдир”.

  Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимки Аллоҳ уни қалбини нурлантириб қуйишини  хоҳласа, беҳуда сўзларни тарк қилсин”.

  Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уч нарса ақлни зиёда қилади.

  1. Уламолар билан ўтириш.
  2. Солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш.
  3. Беҳуда гап-сўзлардан тийилиш”.

  Ҳа, азизлар, биз ҳам юқорида зикр қилиб ўтилган уламоларимизнинг сўзларига амал қилиб, ҳар бир ўтаётган кунимизни ғанимат билишимиз ҳамда бизга берилган тил неъматидан унумли фойдаланишимиз керак бўлади. Зеро, беҳуда гап-сўзлардан кўра вақтимизни илм-фан, касб-ҳунар, таълим-тарбия, жамиятимизни янада юксалишига сарфлаганимизда ўзимиз ва жонажон ватанимиз келажаги учун ҳам катта фойдали иш қилган бўламиз. Аллоҳ таоло барчаларимизга ўзимиз ва атрофимиздаги инсонлар учун ҳам фойдали бўлган сўзларни айтишимизни муяссар айласин!

 

 

Раҳимов Учқун

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти маънавий­ – маърифий

ишлар бўйича мудир ўринбосари.

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Саҳобанинг илмга иштиёқи

11.11.2025   167   1 min.
Саҳобанинг илмга иштиёқи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Доримий “Сунан” китобида ишончли ровийлар орқали Икримадан ривоят қилади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгач, бир ансорий кишига: “Эй фалончи! Кеттик Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларидан билмаган нарсаларимизни сўраймиз, зеро, улар бугун кўпчилик” дедим.

Шунда у киши: “Сизга ҳайронман эй ибн Аббос! Сиз кўриб турган шунча саҳобалар турганда одамларни сизга эҳтиёжи тушади деб ўйлайсизми!? – дедида менга қўшилишни истамади. Мен эса саҳобалардан илм олишга киришдим. Фалон кишида ҳадис борлигини билсам, унинг олдига у ухлаётган пайтда борардим ва эшиги олдига кийимимни тўшаб ўтирардим, гоҳо шамол юзимга турпоқ сочиб ўтарди. Уйидан чиққан киши мени бу ҳолимни кўриб: Эй Расулуллоҳнинг амакисининг ўғли, нега овора бўлиб келдингиз? Одам юборсангиз ўзим борардимку, дерди.

Шунда мен айтардим: “Йўқ, мен келишим керак”. Кейин у кишидан ҳадис сўрардим. Бошида мени тарк қилган киши, вақт ўтиб инсонлар атрофимда йиғилганини кўриб: Бу йигит мендан ақллироқ бўлган экан деди.

 

Абдулқодир АҲМЕДОВ,
ҲИМ талабаси.