Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари бошланган эди. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” мажлислар катта залида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб, имом ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда диний соҳа вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчилик ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашда уларнинг тутган ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳозирги ислоҳотларнинг янги босқичида диний-маърифий йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, соф Ислом таълимотини кенг тарғиб қилиш ишларида фаолликни ошириш бўйича тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан барча имом-хатибларга Қуръони карим китоби тарқатилди.










Самарқанд вилояти сафари давом этмоқда.
Бугун 3 декабрь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари учун ўзгача хурсандчилик билан бошланди. Таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 15 дона смарт-доскалари беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинди.
Ҳадяларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби устоз Раҳматилло Усмонов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими Аслиддин Раҳматуллаев топширди.
Таълим сифатини янада ошириш, замонавий услуб ва методлардан самарали фойдаланган ҳолда дарс самарадорлигини янада кучайтириш мақсадида ҳадя қилинган бу ўқув жиҳозларидан динимиз равнақи, илм-маърифати йўлида оқилона фойдаланиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва мазкур ўқув жиҳозларини етказиб беришда амалий ёрдам берганлар, хусусан, муфтий ҳазратларининг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати