Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қорачой-Черкасияда Республика Қуръони карим мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра аниқланган энг яхши қориларга Ҳаж йўлланмаси мукофот сифатида тақдим этилиши эълон қилинган эди.
Қайд этилишча, мусобақанинг икки нафар ғолибига Ҳаж сафари йўлланмаси берилади. «Интерфакс» агентлигининг Қорачой-Черкасия мусулмонлари идорасига таяниб маълум қилишича, Республика мусобақасида 8 ёшдан 90 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашган.
Турли ёш гуруҳлари ўртасида ташкил этилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган ғолибларга пул мукофотлари тақдим этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлади. Роббисига йўлиққанида хурсанд бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).
Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейдилар:
"Биринчи хурсандчилик - фарз ибодатни саломат ҳолда бажаргани, Аллоҳ таоло унга куч-қувват ва тавфиқ бергани, кўплаб савобларга эга бўлгани учун бўлади.
Иккинчи хурсандчилик - охиратда Роббига йўлиққанида тутган рўзаси учун берилган улкан савобларни кўрганида бўлади".