4 ноябрь куни Москва шаҳрида марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номи билан аталадиган биринчи диний-маърифий ўқишлар бошланди. Ушбу тадбирда бир гуруҳ таниқли уламолар, етук олимлар, давлат ва дин арбоблари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳам иштирок этмоқда.
Ўқишлар чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асарлари ва панду насиҳатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан Россия Федерациясига келган меҳнат муҳожирлари билан ишлашда қўллаш, соф Ислом маърифатини тараннум этиш, сохта диний оқимлар ва мутаассиб қарашларга қарши курашишда фойдаланиш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.
Ушбу маърифий тадбир тафсилотларини сайтимизда кузатинг!



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
حدثنا أحمد بن زهير بن حرب نا أبي نا أبو خالد الأحمر سليمان بن حيان نا عمرو بن قيس عن عاصم يعني ابن أبي النجود عن شقيق عن عبد الله قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ”تابعوا بين الحج والعمرة فإنهما ينفيان الفقر والذنوب كما ينفي الكير خبث الحديد والفضة وليس للحج المبرور ثواب إلا الجنة.“
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ҳаж ва умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳажнинг савоби фақат жаннатдир”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси