Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Октябр, 2025   |   23 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:16
Қуёш
06:35
Пешин
12:14
Аср
15:59
Шом
17:46
Хуфтон
18:58
Bismillah
15 Октябр, 2025, 23 Рабиъус сони, 1447

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони орасида

02.10.2019   3296   1 min.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони орасида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатидан жой олдилар. Бу ҳақда «The muslim 500» нашри хабар бермоқда.

Уммонда жойлашган Султонлик Исломий cтратегик тадқиқотлар маркази томонидан шу йилнинг 30 сентябрь куни "Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.

Дунёнинг энг қудратли мусулмонлари рўйхатини покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бошлаб беради.

Иккинчи ўринда Эрон Oлий диний руҳонийси Оятуллоҳ Саид Али Ҳoмaнаий келади. Абу Даби валиаҳди Зайд Ал-Наҳён учинчи ўринда.

Юқори бешликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауд жой олганлар.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон олтинчи ўринда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқдалар.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам энг нуфузли мусулмонлар қаторидан жой олган.

Амалдаги UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам таниқли мусулмонлар ичида.

Рўйхатда мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари ҳам инобатга олинган.

"Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати муаллифлари билдиришича, бу каби тадқиқотлар Ислом оламининг дунёга ижобий таъсирига хизмат қилади, одамларнинг Ислом динини яқиндан англашларига кўмаклашади ва Исломнинг мақсади тинчлик ва тарaққиёт эканини таъкидлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сайёр йиғилиш – халқ билан мулоқот, қалб билан яқинлик

15.10.2025   1157   3 min.
Сайёр йиғилиш – халқ билан мулоқот, қалб билан яқинлик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси ҳамда йиллик иш режаси доирасида Самарқанд туманида маънавият, меҳр-шафқат ва хайр-саховат руҳи билан ёдда қоларли сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, сайёр тадбирларни мазмунли ва самарали ўтказиш бўйича муҳим кўрсатма ва тавсиялар берди. У киши ҳар бир имом-хатиб ва масъул шахсларга аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарди ва эҳтиёжларини эшитиш ҳамда имкониятдан келиб чиқиб жойида ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Хайрулло домла “Хўжа Аҳрори Вали” жоме масжиди имом-ноиби Умар домла Нажмиддинов ҳамроҳлигида туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласидаги оғир ижтимоий аҳволдаги, бемор ва ногиронлиги бор оилалар хонадонларига ташриф буюрдилар.
Ташрифлар давомида ҳар бир хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилди, самимий мулоқот ва эзгу дуолар орқали муҳаббат ва миннатдорлик руҳи ҳукм сурди.

Шунингдек, вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд туманидаги 6 та масжидда пешин намозини жамоат билан адо этиб, қуйидаги йўналишларда таъсирли маърузалар қилди:

  • Тинчлик ва осойишталикнинг беқиёс қадри
  • Фарзанд тарбияси – буюк бурч ва масъулият
  • Ёшлар – келажак тимсоли ва умид сутуни
  • Берилган неъматларга шукрона қилиш фазилати
  • Оилавий тотувлик ва бирдамликни асраш
  • Четдан кириб келаётган ёт ғояларга алдaнмаслик
  • Қўшничилик муносабатлари ва уларнинг одоблари

Шу куни Хайрулло домла Саттаров “Хўжа Аҳрори Вали” жоме масжидида “Энг яхши инсон ким?” мавзусида юракларга нур ва руҳларга илҳом бағишлаган маънавий-маърифий маъруза қилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ҳам иштирок этди.
Зайниддин домла ўз сўзида имом-хатиблар ва маҳалла фаолларига халқ билан яқин мулоқотни кучайтириш, масжидларни халқ ҳаётининг маънавий марказига айлантириш ҳамда хайр-эҳсон ва саховат ишларини изчил давом эттириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
У киши:

“Халқ билан бирдам бўлиш, уларнинг дардига шерик бўлиш — бу фақат имомнинг бурчи эмас, балки бутун жамоатнинг маънавий масъулиятидир,” — дея фикр билдирди.

Шунингдек, Зайниддин домла томонидан Самарқанд туманидаги 16 маҳалланинг ижтимоий аҳволи, аҳолининг эҳтиёжлари ва муаммоларини чуқур ўрганиш, масжид ҳужжатларини намунавий юритиш, ободончилик ишларини кучайтириш ҳамда жамоат билан мулоқот самарадорлигини ошириш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Йиғилиш сўнгида раҳбарлар ва иштирокчилар юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги ва юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган хайрли ишларга зафарлар тилаб, биргаликда дуо қилдилар.

Бу сайёр йиғилиш нафақат амалий ёрдам, балки Самарқанд аҳли учун маънавий кўтаринкилик, бирдамлик ва келажакка ишонч руҳини уйғотган ёдда қоларли кун бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон янгиликлари