 
    
    
    
  
  
  
  
  
  
    
  Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимидан озод этилмаган!
2019 йил 10 сентябрь куни айрим Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди, деган мазмундаги асоссиз ва сохта хабарлар тарқатилди.
Таъкидлаш лозимки, Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар – фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Муфтий ҳазратларига узоқ йиллар мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz @muslimuzportali
 
    
    
    
  
  
  
  
  
  
    
  Савол: Мен яқинда намоз бошлаганим учун аттаҳиёт ва саловатларни секин ўқийман. Масжидда имом салом берганда мен энди аттаҳиётни тугатган эдим. Имом саломидан кейин саловатларни ўқиб кейин салом бердим. Намозим бузилмаганми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аслида бундай ҳолатда аттаҳиётдан кейин салом беришингиз керак эди. Чунки имомга эргашиш вожиб, салавотни ўқиш эса суннат амалдир. Вожиб суннатдан юқори тургани учун суннат тарк этилиб, вожибга амал қилинади.
Салавотни ўқиб, кейин салом берганингиз учун намозингиз бузилмаган, аммо кейинги намозларда юқоридаги ҳукмга амал қилинг. Чунки вожиб амалларда имомга кечикмай эргашиш ҳам вожиб саналиб, бунга амал қилмаслик гуноҳкорликка олиб келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.