Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан Олмота марказий масжидида аёл-қизлар ўртасида "Ёсин" сурасини қироат қилиш бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланиб, Қозоғистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, муфтий ноиби Бауржон Есмахон дуолари ва мусобақа ҳақидаги фикрлари билан давом этди.
Қуръони карим мусобақасида 14 нафар аёл-қизлар иштирок этди. Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган Батирбекова Назеркега 50 минг тенге миқдорида пул мукофоти топширилди.
Иккинчи ўрин соҳибасига 30 минг, учинчи ўринга 20 минг тенге пул мукофотлари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Альберт Энштейн дарс ўтиш жараёнида тўққиз масалани тўғри ёзиб, ўнинчисининг жавобини атай хато чиқарди. Синфда ўтирганлар кулиб юборди. Шунда Энштейн ҳам қўшилиб кулиб қўйди ва сўзида давом этди:
“Мен тўққиз масалани тўғри ёзганимда ҳеч ким мени табрикламади. Аммо биргина хато қилганимда ҳамма кулиб юборди. Ҳаётда жуда кўп одам воқеа-ҳодисаларга, кишиларнинг тутумларига шундай ёндашади. Яъни, ўзидан бошқаларнинг ютуғини назардан қочириб, хатосини тез кўришади. Ўзига нисбатан эса, ундай эмас... Сизларга бу масалани атай хато ишлаб кўрсатишимдан мақсад, эртанги ҳаётингизда ана шундай вазиятларга тўғри ёндашинг. Зеро, хато қилмайдиган ягона одам бу – ҳеч нарса қилмайдиган одамдир”.
Дарҳақиқат, биз ожиз бандалар Аллоҳнинг ҳузурида қанча хатолар, гуноҳ ишлар қиламиз ва Унинг мағфиратидан умидвор бўламиз. Лекин бир инсон хато қилса тезда қўлимизни бигиз қилиб кўрсатамиз. Айниқса, бизга нисбатан нимадир содир этиб қўйса, кечирмаймиз. Жағимиз толгунча шикоят қилаверамиз. Бу синовли, ўткинчи дунёда ёндашувимизни тўғрилаб олайлик, азизлар! Шунда яшаш ҳам осонлашади, ҳаловатимиз ҳам йўқолмайди...
Акбаршоҳ Расулов