Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2024   |   16 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:14
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:22
Bismillah
17 Ноябр, 2024, 16 Жумадул аввал, 1446

Ота-она хизмати

30.07.2019   5359   4 min.
Ота-она хизмати

Кимнинг ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.

Кимки ота-онасини рози қилиб, уларнинг xайрли дуоларини олса, ўша киши учун жаннатдан икки эшик очилади. Ота-онаси рози бўлмаган киши учун эса жаҳаннамдан икки эшик очилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Қадим Каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота-онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқат, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳолонки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку! Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми?

وعن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عـليه و سلم قال: رغم أنفه،  رغم أنفه، قيل من يا رسول الله؟ من  أدرك أحد أبويه عند الكبر  أحدهما أو كلاهما فلم يدخل الجنة . رواه مسلم و الترمذي .  

  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бурни ишқалансин! Бурни ишқалансин! ‒ дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули?” ‒ дейилди. “Кимки ота-онасинининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”, ‒ дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ва Термизий ривояти)

Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамизда экан.

Аллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқувчи киши ота-онасини ранжитмайди, қандай қилиб бўлса ҳам — иложини топиб, уларнинг кўнглини, розилигини ва дуоларини олади.

Ҳатто xафа қилсалар ҳам, фарзанд уларга қарши бош кўтармайди, уларнинг истакларига, кўнгилларига қарайди. Агар улар янглиш, xато ва ҳаром ишни таклиф этсалар, уларга буни жуда мулойим тарзда билдириши, ишонтириши ва огоҳлантириши лозим бўлади.

Ота-она кекса бўлса, уларга ёрдам бериш ва ёлғиз қолдирмаслик керак. Бошқаларнинг улар билан енгил-елпи муомалаларига йўл қўймаслик, xизматларини тўла адо этиш учун қўлдан не келса бажармоқ лозим.
Фарзанд кичик пайтида ота-она унга қўл-қанот бўлдилар. Емадилар, едирдилар. Киймадилар, кийдирдилар. Кенглик-танглик, бор-йўқ, иссиқ-совуқ демадилар. Xизматдан қочмадилар.

Ота-онаси рози бўлган фарзанддан Аллоҳ ҳам рози бўлади. Ота-она кечирмаган фарзандни Аллоҳ ғазабига олади.

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида шундай дедилар:

«Жаннат — оналар оёғи остидадир».

Бу ҳадиснинг мажозий маъноси. Пайғамбаримиз маънони умматга рамзли, қисқа, бадиий ва гўзал бир тарзда етказмоқдаларки, ақли бор одам буни англайди. Оёқдан мурод — онанинг розилиги, жаннатдан мурод — Аллоҳнинг розилигидир

Жаннатга киришга лойиқ бўлиш учун ота-она розилигини олиш зарур. Аллоҳ таоло Мусога (алайҳис салом) марҳамат қилди:

«Эй, Мусо! Ота-онасига яxши муомалада бўлиб, уларнинг розилигини олгани ҳолда Менга осий бўлган қулимни Мен яxши қулларим қаторида ёзаман. Аксинча, Менга қуллик xизматида қусури бўлмаса ҳам, ота-онасига яxшиликлар қилмай, яxши муомалада бўлмай, ота-она розилигини олмаган қулимни эса осийлар қаторида ёзаман!» 

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар:

«Ота-онасига яxшиликлар қилиб, яxши муомалада бўлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бўлади. Аксинча, уларни ранжитиб, xафа қилган кимсанинг умри қисқа бўлади».

Қиёмат кун энг оғир жазоланувчилар ота-онасини ранжитганлар бўлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ раҳматидан уларни узоқ қилади.

(Фойдаланилган манба: Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий. зиёуз.сом кутубxонаси)

 

 

Муҳаммадийхон Ҳожиев,

Асака туманидаги Мирзахолиқ ота жоме масжиди имом хатиби

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди

13.11.2024   8097   5 min.
Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди

Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида

“Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги

I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди

 

Астрахань вилояти мусулмонлари минтақавий Диний идораси, Россия мусулмонларининг марказий Диний идораси, Астрахань вилояти губернатори Администрацияси томонларидан ташкил этилган “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги I Халқаро илмий-диний конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакили И. Иномов иштирок этди.

Мазкур конференцияда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларидан ҳамда Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси, Доғистон Республикаси, Чеченистон Республикаси ва бошқа минтақаларидан 230 дан ортиқ иштирокчилар, диний соҳа ходимлари, университет ректорлари, мутахассислар, илмий тадқиқотчилар, етакчи диншунос олимлар, илмий, сиёсий ва жамоат арбоблари, миллий диаспоралар вакиллари, талабалар ҳамжамияти вакиллари қатнашдилар.

 

“Бугунги кунда диний соҳада ибратли намуна мамлакат” деб нуфузли анжуманда таъриф этилган Ўзбекистон мамлакати вакилига шараф билан биринчи бўлиб сўз берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили I Халқаро илмий-диний конференция иштирокчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг катта салом ва дуои-хайрларини ҳурмат ила етказди.

Диний идорамиз вакили ўз сўзида давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон заминидан чиққан буюк алломаларимизнинг илмий мероси, ҳозирги кунда уларнинг асарларини ўрганиш, таржима ва тадқиқ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлар фаолияти ва янгидан ташкил этилаётган олий диний таълим муассасалари ҳамда юртимизда азалий диний қадриятларимизга, миллий урф-одатларимизга энг юқори даражада ҳурмат билан жуда ҳам катта эътибор берилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

 

Берилган маълумотлар анжуман меҳмонларида катта қизиқиш уйғотиб, яхши таассурот қолдирди.

Таъсирли мисоллардан сўнг конференция иштирокчиларидан тақдим этилган саволларга қониқарли ва батафсил жавоблар берилди.

 

Тадбир сўнгида бир овоздан қабул қилган Резолюцияда конференция иштирокчилари анъанавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича ўз қарашларини баён қилдилар.

 

 

Россия Федерацияси Астрахань вилояти мусулмонларининг Минтақавий Диний идораси раиси, муфтий Рауф Джантасов билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили ўзаро илиқ ва самимий суҳбат давомида Муфтий Рауф Джантасовга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг катта салом ва дуои-хайрларини ҳурмат ила етказди.

Муфтий Рауф Джантасов “Ислом оламида юқори нуфузга эга бўлган Ўзбекистон деган юртдан бизни ҳурмат қилиб, сўзимизни ерда қолдирмасдан, таклифимизни инобатга олиб, Ўзбекистон Диний идорасидан вакил юборгани учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари, Шайх Нуриддин Холиқназар жанобларидан чексиз миннатдормиз!” деб, хурсандлигини бир неча бор самимий изҳор этди.

 

Куннинг иккинчи ярмида ташкилотчиларнинг дастурларига биноан Халқаро конференция ишлари Астрахань давлат тиббиёт университетида давом этди.

57 давлатдан келган 2600 та талаба таҳсил олаётган университетда ислом динига мансуб 480 дан зиёд ўқитувчи-талабалар билан ўтказилган самимий суҳбатда маъруза қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили “Ота-она рози – Худо рози!”, “Ўзга дин вакиллари билан мулоқот одоблари”, “Истиқомат қилиб турган жойнинг қонун-қоидаларига нисбатан ҳурмат ва итоат”, “Ҳар хил бегона ғоялардан эҳтиёт бўлиш – замон талаби!” мавзуларида тўхталиб ўтди.

Қизиқтирган ҳар қандай диний саволлар бўйича ҳар бир ўқитувчи-талаба ўз юртларидаги Диний идораларининг расмий сайт-каналларидан фойдаланишга чақириб, зарурат пайдо бўлса, ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги расмий масжид имом-хатибига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса бугунги кунда ҳар хил диний оқимлардан эҳтиёт бўлиш долзарблиги – ҳам шариат буйруғи, ҳам замон талаби, ҳам давр эҳтиёжи эканлигига эътибор қаратилди.

 

Анжуман доирасида жаҳонга машҳур бўлган Астрахань давлат тиббиёт университети проректори тиббиёт фанлари доктори, профессор Башкина Ольга Александровна ҳам “Яқинда Ўзбекистонга Россия Президентининг давлат ташрифида борганини, Ўзбекистон диёри – ўзгача диёр эканлигини, гўё эртакнинг ичига кириб чиққанлигини ҳамда яна бориш жуда ҳам катта истаги борлигини” тўлқинланиб ифода этди.

 

Астрахань вилояти мусулмонларининг Минтақавий Диний идораси раиси Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида диний-маърифий соҳада эришилаётган ютуқлар ва ислоҳотларга юқори баҳо бериб, “Биз сизларнинг юртингизга ҳавас қиламиз! Ўзбекистоннинг бу борадаги бой тажрибасидан кўп нарса ўрганишимиз керак” деб самимий эътироф этди.

Муфтий Рауф Джантасов ўзининг катта саломини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига етказишни сўради.

 

Конференция доирасидаги тадбирлар Астрахань вилояти мусулмонларининг Минтақавий Диний идорасининг

https://vk.com/islamastrakhan,

https://t.me/rdum_ao ҳамда

https://vgtrk.ru/russiatv Россия 1,

https://t.me/gtrklotos,

https://t.me/governorspressoffice/18869,

https://t.me/rdum_ao/1221,

https://vk.com/video-40567160_456244639,

https://vk.com/video-217857666_456246465?access_key=b3c4ff78050a020a63 каби ижтимоий тармоқларда ҳам кенг ёритилди.  

 

Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди Россия Федерацияси Астрахань шаҳрида  “Анъанавий ислом: моҳият, имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги  I Халқаро илмий-диний конференция ўтказилди
Дунё янгиликлари