Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Январ, 2026   |   22 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:33
Шом
17:18
Хуфтон
18:36
Bismillah
11 Январ, 2026, 22 Ражаб, 1447

Рамазон — Қуръон ойи!

30.05.2019   45795   1 min.
Рамазон — Қуръон ойи!

Қуръонни ўқиб, маъноларини тушуниш учун Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфонни ўқиб, ўша маънолар ҳақида тафаккур қилган инсоннинг қалби яхши томонга тез ўзгаради.

Тафаккур қилиб, қалбида ўша маъно жо бўлгандан кейин ўша оятларнинг тиловатини кўзни юмиб эшитилса, катта ўзгариш бўлади.

Салафи солиҳларимиз Рамазон ойи келса, барча ишларини тўхтатиб, Қуръонни ўқишга, ўқитишга, оятлари устида тафаккур, тадаббур қилишга киришар эканлар.

Юнус ибн Язид айтади: “Ибн Шиҳоб Зуҳрий Рамазон ойи кирса, “Бу ой Қуръон тиловати ва таом улашиш ойидир” дердилар”.

Зубайд Ёмий Рамазон ойи келса, Мусҳафни олиб келар (яъни Қуръонни тиловат қилишга астойдил киришар) ва дўстларини ҳам шу ишга жамлардилар.

Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ ҳар икки кечада Қуръонни хатм қилардилар.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида кундузи бир хатм, ҳар уч кунда таровеҳ намозидан кейин яна бир хатм қилар эдилар.

Ҳа, улуғларимиз Рамазон ойида Қуръони Каримга ана шундай муомалада бўлардилар. Биз ҳам Қуръон ойида Қуръонни кўпроқ ўқийлик, оятларининг маъноси борасида тафаккур қилиб, қалбимизни поклашга уринайлик!

Аллоҳ таолонинг Ўзи бу борада барчамизга мадад берсин!

 

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+)

05.01.2026   6392   1 min.
Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+)

2026 йилнинг илк кунларида Қўшкўпир туманидаги “Ҳазрати Эшон бобо” жоме масжиди қайта қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Юртимизда яна бир масжид қайта барпо этилади, иншааллоҳ. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев янги лойиҳада барпо этиладиган масжиднинг пойдеворига эзгу ният ва хайрли дуолар билан тамал тошини қўйди.
 

Бунёд этилаётган масжид Хоразм меъморчилик анъаналари асосида замонавий талаблар уйғунлигида қурилади. У 700 га яқин намозхонга мўлжалланган. 
 

Тадбирда Қўшкўпир туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, туман бош имом-хатиби Мансуржон домла Мансуров, имом-хатиблар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ва ҳомийлар иштирок этди. 

Zamaxshariy.uz 

Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+) Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+) Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+) Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+) Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+) Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари