Tashkent City ҳудудидаги «Орифжон» жомеъ масжиди биноси реконструкция қилишга тайёрланмоқда. Сити дирексиясининг хабар беришича, бу борада дастлабки режа ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академиясининг архитекторлари ва реставраторлари жараённи кузатиб боради.

Қайд этишларича, тегишли мутахассислар 1915—1916 йилларда қурилган «Орифжон» жомеъ масжиди ташқи ва ички қиёфасидаги ҳар бир детални ўрганиб чиққан ва бинонинг интерьери, томи ва гумбазларини яхлитлаш ва тиклаш зарурлиги ҳақида хулоса чиқарган.

«Реставрация иши ХХ аср бошидаги меъморчиликнинг барча хусусиятларини ҳисобга оладиган бўлса, концепцияга кўра, масжид биноси халқаро ишбилармонлик марказининг умумий кўринишига мос бўлиши керак», — дейилади хабарда. Айни пайтда олимлар иш лойиҳаларини тайёрламоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“Умра – 2026” Рамазон мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари фазилатли кунларни муқаддас жойларда ибодат ва зиёрат билан ўтказмоқда.
Муборак сафарнинг дастлабки уч кунида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифларини зиёрат қилдилар.
Шунингдек, ислом тарихида ўчмас из қолдирган Уҳуд тоғи, тақво асосига қурилган Қубо масжиди каби табаррук жойларни бориб кўришди.
Зиёрат давомида ҳамюртларимиз Макка шаҳрига етиб келиб, ихлос ва муҳаббат ила умра амалини адо этдилар. Муборак заминдаги Арафот, Нур ва Савр тоғлари, шунингдек, Мино ва Муздалифа водийлари бўйлаб қилинган зиёратлар ҳар бир юртдошимиз қалбида чуқур из қолдирди.
Аллоҳ таоло Рамазон ойида адо этилаётган зиёрат ва ибодатларни қабул айласин! Юртдошларимизнинг дуолари ижобат бўлиб, бундай муқаддас сафарлар барчамизга насиб этсин!
+998778821858, +998998821858
@Hajumrauzbot
ВИЛОЯТЛАРДА (https://taplink.cc/hajumrauz)
@hajumrauz