Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446

Буюк мақсадлар буюк масъулиятни талаб қилади

16.02.2019   2290   1 min.
Буюк мақсадлар буюк масъулиятни талаб қилади

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарининг институт талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тошкент Ислом институти талабаларига Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси тақдим қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу марказ олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг марказ биноси маҳобатига мос экани, буюк аждодлардан қолган бой илмий-маънавий меросни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш келажакда Ислом дини тарихи, унинг асл тинчлик, эзгулик, инсонийлик ва бунёдкорлик ҳамда юксак ахлоқдан иборат моҳиятини жамият аъзоларига етказиб бера олишга қодир бўлган мутахассисларни шакллантиришни тақозо қилиши талабаларга тушунтириб берилди.
Ислом дини илмлари, араб, форс, инглиз ва рус тилларини пухта эгаллаган, миллий ва диний қадриятларимиз асосида шаклланган одоблилик, интилувчанлик, ватанпарварлик каби юксак фазилатларга эга ёш мутахассислар келажакда, албатта, Ислом цивилизацияси марказида фаолият олиб боришлари мумкинлиги қайд этилди.
Учрашув самимий, очиқ суҳбат тарзида ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда устозлар билан фикр алмашдилар.

 

Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ

25.07.2024   538   1 min.
МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Марғилон шаҳрида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида учрашув ўтказилди. 

Зайниддин домла диний-маърифий соҳадаги янгиликлардан бохабар этиш баробарида Ҳақ таоло берган неъматлар шукрини адо этиш, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, илм-маърифат ва касб-ҳунар ўрганишга ҳарис бўлиш сингари мавзуларда мавъиза қилиб берди. Шунингдек, суҳбатда динимизни ишончли устоз ва саҳиҳ манбалардан ўрганиш, ҳар ишда мўътадил бўлиш лозимлиги борасида сўзлаб, гуноҳ иш ва жаҳолатдан сақланиш, хайрли амалларда бардавом бўлишга чақирди. 

Иштирокчилар якунда уламоларга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон янгиликлари