Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Феврал, 2026   |   11 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:41
Қуёш
07:00
Пешин
12:41
Аср
16:28
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
28 Феврал, 2026, 11 Рамазон, 1447

Муфтий Усмонхон Алимов Мисрга жўнаб кетди

08.01.2019   6340   1 min.
Муфтий Усмонхон Алимов Мисрга жўнаб кетди

Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Сафар доирасида Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси билан диний кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказишга оид диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни имзолаш, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ва ал-Азҳар университети ректори билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси ал-Азҳар университети ва бошқа илмий муассасаларда кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида такдимотлар ўтказиши мўлжалланган.
Сафар жараёнларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзадорнинг дуоси қабулдир

26.02.2026   2390   1 min.
Рўзадорнинг дуоси қабулдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ифтор пайтида рўзадорнинг қабул бўлувчи дуоси бор" (Имом Абу Довуд ривояти).

Мақолалар