Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:42
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
16 Декабр, 2025, ,

Нишонга урилган гаплар: “Суҳбат ақлнинг қандайлигини кўрсатса, ғазаб ахлоқнинг қандайлигини кўрсатади”

21.12.2018   3332   3 min.
Нишонга урилган гаплар: “Суҳбат ақлнинг қандайлигини кўрсатса, ғазаб ахлоқнинг қандайлигини кўрсатади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Худбинлик, одобсизлик ёйилган замонда одоб билан муомала қилиш эътиборни тортадиган нарсага айланиб қолди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Сизларга шундай замон келадики, у пайтда кексаларингиз гуноҳ қилувчи, олимларингиз мунофиқ, кичикларингиз катталарни ҳурмат қилмайдиган, бойларингиз фақирларга ёрдам бермайдиган бўлади.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

*****

Адолат давомли бўлса, ҳамма жойнинг обод бўлишига сабаб бўлади.

Зулм давом этса, ҳамма жойнинг хароб бўлишига сабаб бўлади.

Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ

*****

Одамларга гапларинг билан эмас, амалинг билан насиҳат қил.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

*****

Одамлар сизни кечиришаверади-кечиришаверади. Шу шарт биланки, сиз пулдор, мол-давлатли кимса бўлишингиз керак.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Инсонлар билан бўладиган алоқалардаги энг катта муаммолардан бири – биз суҳбатдошимизни тушуниш мақсадида эмас, унга жавоб қайтариш мақсадида жим туриб эшитамиз.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар менинг фикрлашим ва услубим сизга ёқмаса, шуни билингки, мен сизнинг қизиқишингизни уйғотаман деган мақсадда уйқудан турганимни ҳеч эслолмайман.

Уилл Смит

*****

Суҳбат ақлнинг қандайлигини кўрсатса, ғазаб ахлоқнинг қандайлигини кўрсатади.

“Одоб ва ҳикмат дурдоналари”

*****

Эҳтиром муҳаббатдан минглаб миллар олдинга ўтиб кетган.

“Одоб ва ҳикмат дурдоналари”

*****

Ақл каби бойлик, жоҳиллик каби фақирлик, одоб каби мерос йўқ.

“Одоб ва ҳикмат дурдоналари”

*****

Одамлар бошқалар устидан ҳукм чиқаришга шошиладилар, лекин ўзларини тузатишга шошилмайдилар.

“Одоб ва ҳикмат дурдоналари”

*****

Эркак хато қилганда, аёл хафа бўлади, эркак узр сўрайди.

Аёл ҳато қилганда, эркак ғазабланади, аёл йиғлайди, эркак яна узр сўрайди.

Марк Твен

*****

Саодат – ҳис-туйғудир. Лекин баъзи вақтларда у шахс бўлади.

“Одоб ва ҳикмат дурдоналари”

 

 

 Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Огоҳ бўлинг! Дунё алдовга ўралган

09.12.2025   3097   1 min.
Огоҳ бўлинг! Дунё алдовга ўралган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ажалларингиз келмасдан туриб, яхшилик қилиб қолинглар. У сизга эртами-кечми, албатта, келади. Огоҳ бўлинглар! Дунё алдовга ўралгандир. Дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўзингиздан олдин ўтганлардан ибрат олинглар. Жиддий бўлинглар. Ғафлатда қолманглар. Чунки сиздан ғафлатда қолинмас. Қани дунёга қул бўлганлар!? Дунёнинг ортидан юрган, уни обод қилган ва ундан узоқ вақт ҳузурланганлар қани!? У уларни ютиб юбормадими!? Аллоҳ дунёни қаерга отса, сиз ҳам ўша ерга отинг!".

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 22-жузидан олинди